Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия–АҚШ–Украина музокаралари: Ушаков сана ва Европа иштироки ҳақида гапирди

© Sputnik / Кристина Кормилицына / Медиабанкка ўтишПомощник президента РФ Юрий Ушаков
Помощник президента РФ Юрий Ушаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Oбуна бўлиш
Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар 4 ноябрдан кейин ўтказилиши мумкин. Аниқ сана ҳали келишилмаган.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар 4 ноябрдан кейин ўтказилиши кутилмоқда. Бироқ учрашувнинг аниқ санаси ҳали келишилмаган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
“Сана ҳам тез орада аниқланади. Бироқ у 4 ноябрдан кейин бўлиши аниқ”, — деди Ушаков.
Унинг сўзларига кўра, навбатдаги музокаралар муддати жанг майдонидаги вазият ва умумий шароитга ҳам боғлиқ бўлади. Москва ҳозирча учрашув санаси бўйича ўз таклифини билдирмаган.
Шунингдек, Россия делегациясининг тўлиқ таркиби ҳали тасдиқланмаган. Ушаковнинг таъкидлашича, делегациянинг асосий ўзаги шаклланган, қолган аъзолар яқин вақт ичида аниқланади.
Ўз навбатида, Владимир Зеленский Нидерландия бош вазири Роб Йеттен билан Гаагада ўтказилган матбуот анжуманида учрашув 6–10 ноябрь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтишига умид билдирди.
“Ҳар қандай ҳолатда ҳам Абу-Дабида техник даражада уч томонлама учрашув ўтказишимиз керак. Умид қиламанки, у 6–10 ноябрь оралиғида бўлади”, — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Киев Вашингтондан жавоб кутмоқда. Учрашувнинг аниқ санаси 4 ноябрдан кейин маълум бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Яқин Шарқдаги вазият сабаб музокаралар жойи ўзгариши эҳтимоли ҳам истисно этилмаяпти.
Ушаковнинг маълум қилишича, ҳозирча музокараларда Европа вакиллари қатнашиш имконият кўриб чиқилмаяпти. Томонлар фақат Россия, АҚШ ва Украина вакиллари иштирокида уч томонлама маслаҳатлашувларни қайта тиклашга келишган.
У, хусусан, Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёрени Европа номидан музокарачилар сифатида жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинмаётганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрда Владимир Путиннинг АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашувида уч томонлама музокараларни қайта бошлаш масаласи муҳокама қилинган эди.
Путин обсудил с Стуббом и Стёре условия мира на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Финляндия ва Норвегия раҳбарлари билан Украинада тинчлик шартларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0