https://sputniknews.uz/20261103/futbol-asia-kubok-kochirilish-61697488.html
Футбол бўйича Осиё кубогини ўтказиш муддати кўчирилди — сабаб
Футбол бўйича Осиё кубогини ўтказиш муддати кўчирилди — сабаб
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонидаги Осиё кубоги 2027 йил декабрига кўчирилди. Бунга Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро сабаб бўлди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.
2026-11-03T12:37+0500
2026-11-03T12:37+0500
2026-11-03T12:37+0500
футбол
халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (фифа)
саудия арабистони
спорт
чемпионат
мусобақа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/03/61697178_0:2:1205:679_1920x0_80_0_0_d6908c8015b3d7a811152eb5051015e1.png
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Футбол бўйича 2027 йилги Осиё кубоги 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача бўлган муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) маълум қилди.Дастлаб мусобақа 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилиши белгиланган эди.Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистонига бир қатор ҳужумлар уюштирилди. Жумладан, октябрь ойида Ар-Риёд халқаро аэропортига берилган зарба оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Ҳужум учун масъулиятни яманлик ҳусийлар ўз зиммасига олган.Мусобақа ташкилотчиларининг таъкидлашича, қарор футболчилар, расмий шахслар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Янги саналар тасдиқлаш учун ФИФАга тақдим этилади.Осиё кубогида 24 та миллий терма жамоа, жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон "B" гуруҳида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан куч синашади.Турнирнинг кечиктирилиши Ўзбекистон терма жамоасининг аввал эълон қилинган январь ойидаги ўйинлари тақвимини ҳам ўзгартиради. Янги учрашув саналарини ОФК алоҳида маълум қилиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260513/kannavaro-irmatov-matbuot-anjuman-57524418.html
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/03/61697178_148:0:1056:681_1920x0_80_0_0_10c1aee7071c366a1ad667aac21c980f.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
футбол, халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (фифа), саудия арабистони, спорт, чемпионат, мусобақа
футбол, халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (фифа), саудия арабистони, спорт, чемпионат, мусобақа
Футбол бўйича Осиё кубогини ўтказиш муддати кўчирилди — сабаб
ОФК Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган Осиё кубогини қарийб бир йилга кечиктирди. Бунга Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро ва хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Футбол бўйича 2027 йилги Осиё кубоги 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача бўлган муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)
маълум қилди.
Дастлаб мусобақа 2027 йил 7 январдан 5 февралгача Саудия Арабистонида ўтказилиши белгиланган эди.
ОФК маълумотига кўра, қарор Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви, логистикадаги мураккабликлар ва транспорт қатновларидаги узилишлар туфайли қабул қилинди.
Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистонига бир қатор ҳужумлар уюштирилди. Жумладан, октябрь ойида Ар-Риёд халқаро аэропортига берилган зарба оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 300 нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Ҳужум учун масъулиятни яманлик ҳусийлар ўз зиммасига олган.
Мусобақа ташкилотчиларининг таъкидлашича, қарор футболчилар, расмий шахслар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Янги саналар тасдиқлаш учун ФИФАга тақдим этилади.
Осиё кубогида 24 та миллий терма жамоа, жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон "B" гуруҳида Иордания, Баҳрайн ва КХДР билан куч синашади.
Мусобақа Саудия Арабистонининг Ар-Риёд, Жидда ва Ал-Хобар шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.
Турнирнинг кечиктирилиши Ўзбекистон терма жамоасининг аввал эълон қилинган январь ойидаги ўйинлари тақвимини ҳам ўзгартиради. Янги учрашув саналарини ОФК алоҳида маълум қилиши кутилмоқда.