Каннаваро ва Ирматов матбуот анжуманида ЖЧга тайёргарлик ҳамда Осиё кубоги ҳақида гапирди

© Пресс-служба НОКПресс-конференция с участием Равшана Ирматова и Фабио Каннаваро
Пресс-конференция с участием Равшана Ирматова и Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Oбуна бўлиш
Фабио Каннаваро ва Равшан Ирматов иштирокидаги матбуот анжуманида Ўзбекистон термасининг ЖЧга тайёргарлиги, ўртоқлик ўйинлари ва Осиё кубогидаги мақсадлар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Каннаваронинг айтишича, жамоа жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
“Жаҳон чемпионатига жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз ва жуда қаттиқ ишлаяпмиз. Барчамиз мундиалга учиб кетишни интиқлик билан кутяпмиз”, — деди у.
Италиялик мутахассис мураббийлар штаби билан бирга барча футболчиларнинг ўйинини кузатиб борганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, термага чақирилмаган футболчилар ҳали ўз ўйини билан мураббийни етарлича ишонтира олмаган.
“Ҳозир жамоанинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида ишлаяпмиз”, — деди Каннаваро.
Бош мураббий ўртоқлик учрашувлари учун имкон қадар кучли рақиблар танланганини ҳам қайд этди. Хусусан, Нидерландия Европанинг энг кучли терма жамоаларидан бири экани, унинг ўйин услуби ва тактик ёндашуви маълум жиҳатлари билан Португалияга ўхшаши айтилди.
Каннаваро айрим футболчиларнинг ҳолатига ҳам тўхталди. У Жалолиддин Машарипов катта тажрибага эга экани ва оптимал спорт формасига чиқса, жаҳон чемпионатида жамоага катта фойда келтириши мумкинлигини билдирди.
Шунингдек, мураббий Аббос Файзуллаевнинг гол ургани, меҳнаткашлиги ва жанговар характери билан ажралиб туришини таъкидлади. Унинг айтишича, Абдуқодир Ҳусанов ва Элдор Шомуродов ҳам ҳозир яхши ҳолатда.
Каннаваро Ўзбекистон термаси илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этишини эслатиб, футболчиларга ортиқча босим эмас, аксинча ўйиндан завқ олиш руҳини бериш муҳимлигини айтди.
“Энг муҳими — бу биз учун илк жаҳон чемпионати. Шунинг учун футболчиларга ортиқча босим эмас, аксинча, ўйиндан завқ олиш руҳини беришимиз керак”, — деди у.
Италиялик мутахассис Осиё кубогидаги мақсадлар ҳақида ҳам гапирди. Унинг таъкидлашича, январда бўлиб ўтадиган турнирдаги гуруҳ кучли рақиблардан иборат бўлади ва ҳар бир ўйин жиддий синовга айланади.

“Менинг асосий мақсадларимдан бири — Осиё кубогини ютиш. Биз бу мақсад йўлида бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионати биз учун тажриба майдони бўлса, Осиё кубогида натижа учун курашамиз”, — деди Каннаваро.

Анжуман давомида Равшан Ирматов ҳам терма жамоанинг мундиалгача бўлган тайёргарлик режаси ҳақида маълумот берди.
Каннаваро: составлен обширный список из 55 игроков на Чемпионат мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2026
Каннаваро: Жаҳон чемпионатига якуний таркиб ҳали аниқ эмас, рўйхатда 55 футболчи бор
Янгиликлар лентаси
0