Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

COMECA, ECOWAS ва яна икки бирлашма — ЕОИИ Африка билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

© Пресс-служба ЕИКВстреча Данияра Иманалиева и генерального секретаря КОМЕСА Чилеше Мпунду Капвепве
Встреча Данияра Иманалиева и генерального секретаря КОМЕСА Чилеше Мпунду Капвепве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.11.2026
Oбуна бўлиш
Москвадаги "Россия – Африка" саммити доирасида ЕОИИ ва Африканинг тўрт минтақавий бирлашмаси савдо, инвестиция ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Африканинг тўртта минтақавий иқтисодий бирлашмаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) маълум қилди.
Мулоқот 28–29 октябрь кунлари Москвада ўтказилган учинчи "Россия – Африка" саммити доирасидаги "ЕОИИ ва Африка: интеграцион шериклик" сессияси ҳамда алоҳида икки томонлама учрашувларда бўлиб ўтди.
ЕИКнинг интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Данияр Иманалиев ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида савдони соддалаштириш, божхона тартибларини рақамлаштириш, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини белгилади.
Унинг таъкидлашича, мақсад бизнес учун савдо тўсиқларини камайтириш, янги бозорларга чиқишни енгиллаштириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларига шароит яратишдир.
Африканинг тўрт минтақавий бирлашмаси билан музокаралар
Саммитда ЕОИИ вакиллари Шарқий ва Жанубий Африка умумий бозори (COMECA), Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ECOWAS), Марказий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ECCAS) ва Жанубий Африка тараққиёт ҳамжамияти (SADC) раҳбарлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, 16 та давлатни бирлаштирувчи SADC билан товарлар ва хизматлар савдоси, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва транспорт йўлакларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар бизнес ва экспертлар иштирокида қўшма тадбирлар ўтказиш имкониятларини ишлаб чиқишга келишиб олди.
21 давлатдан иборат COMECA билан музокараларда чегара ўтказиш пунктларини модернизация қилиш, рақамлаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат логистикасига эътибор қаратилди. ЕИК ва COMECA ўртасида рақобат сиёсати соҳасида 2022 йилда имзоланган меморандум ҳамкорликнинг мавжуд асосларидан бири ҳисобланади.
Марказий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти билан учрашувда эса ҳамкорлик тўғрисидаги янги меморандум лойиҳаси муҳокама қилинди.
Савдо ҳажми 25 миллиард доллардан ошган
ЕИК раиси Бакитжан Сагинтаевнинг маълум қилишича, 2015–2025 йилларда ЕОИИ мамлакатларининг Африка билан товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан кўпроқ ўсиб, 25 млрд доллардан ошган.
Ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ЕИК Африка минтақавий бирлашмалари қароргоҳларида ЕОИИ кунларини, шунингдек, Евроосиё иқтисодий комиссияси майдончасида жавоб тадбирларини ўтказишни таклиф қилди.
Данияр Иманалиев африкалик ҳамкорларни 2027 йил май ойида Бишкекда бўлиб ўтадиган Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этишга ҳам таклиф қилди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Встреча Владимира Путина с руководителями региональных организаций Африки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИнинг Африка билан савдоси 10 йилда икки баравардан зиёдга ошди
Янгиликлар лентаси
0