ЕОИИнинг Африка билан савдоси 10 йилда икки баравардан зиёдга ошди
ЕОИИнинг Африка билан савдоси 10 йилда икки баравардан зиёдга ошди
Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИнинг Африка билан савдоси 2015–2025 йилларда икки баробардан зиёд ўсиб, 25 млрд доллардан ошди. Африкадаги 47 давлат тариф имтиёзларидан фойдаланмоқда. Сагинтаев “ЕОИИ кунлари”ни ўтказишни таклиф этди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) Африка мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2015–2025 йилларда икки баробардан зиёд ўсиб, 25 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бақитжан Сагинтаев маълум қилди.У 28 октябрь куни Москвада Россия президенти Владимир Путиннинг Африка минтақавий ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувида иштирок этди.Ҳозирда Африканинг 47 та мамлакати ЕОИИнинг ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланмоқда. Ушбу механизм африкалик экспортчиларга Иттифоқ бозорига айрим товарларни имтиёзли божхона ставкалари асосида етказиб бериш имконини беради.Евроосиё иқтисодий комиссияси Африка Иттифоқи комиссияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги янги меморандум лойиҳасини келишмоқда. Шунингдек, қитъанинг бошқа иқтисодий бирлашмалари билан ҳам алоқаларни кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.ЕИК саноат кооперацияси, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, техник тартибга солиш, транспорт логистикаси ва рақамлаштиришни ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаган.Мазкур тадбирда Иттифоқнинг ягона бозори имкониятлари, саноат ва савдо соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини намойиш этиш кўзда тутилмоқда. Ташаббус ҳозирча таклиф босқичида.Маълумот учун, ЕИК ва Африка Иттифоқи Комиссияси ўртасидаги илк ҳамкорлик меморандуми 2019 йилда имзоланган.
47 та Африка давлати тариф имтиёзларидан фойдаланмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) Африка мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2015–2025 йилларда икки баробардан зиёд ўсиб, 25 млрд доллардан ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бақитжан Сагинтаев маълум қилди.
У 28 октябрь куни Москвада Россия президенти Владимир Путиннинг Африка минтақавий ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувида иштирок этди.
Встреча Владимира Путина с руководителями региональных организаций Африки
Сагинтаевнинг таъкидлашича, 2026 йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми қарийб 17 млрд долларни ташкил этиб, 9 фоизга ўсган.
Ҳозирда Африканинг 47 та мамлакати ЕОИИнинг ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланмоқда. Ушбу механизм африкалик экспортчиларга Иттифоқ бозорига айрим товарларни имтиёзли божхона ставкалари асосида етказиб бериш имконини беради.
Евроосиё иқтисодий комиссияси Африка Иттифоқи комиссияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги янги меморандум лойиҳасини келишмоқда. Шунингдек, қитъанинг бошқа иқтисодий бирлашмалари билан ҳам алоқаларни кенгайтириш устида иш олиб борилмоқда.
ЕИК саноат кооперацияси, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, техник тартибга солиш, транспорт логистикаси ва рақамлаштиришни ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаган.
Савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Сагинтаев Африка Иттифоқи Комиссияси доирасида ЕОИИ кунларини ўтказишни таклиф қилди.
Мазкур тадбирда Иттифоқнинг ягона бозори имкониятлари, саноат ва савдо соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини намойиш этиш кўзда тутилмоқда. Ташаббус ҳозирча таклиф босқичида.
Маълумот учун, ЕИК ва Африка Иттифоқи Комиссияси ўртасидаги илк ҳамкорлик меморандуми 2019 йилда имзоланган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.