Ўзбекистон ЯИМ беш йилда қандай ўзгарди — инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ЯИМ 2026 йилнинг тўққиз ойида 8,3 фоизга ўсди. Иқтисодий ўсишнинг ярмидан кўпроғи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида жорий нархларда 1 755,5 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 8,3 фоизга ўсди.
Ўсишнинг асосий қисми хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келди. Ушбу тармоқ ЯИМ ўсишига 4,2 фоиз пункт ҳисса қўшди. Саноатнинг ҳиссаси 2 фоиз пунктни, қурилишники эса 1 фоиз пунктни ташкил этди.
Хизматлар таркибида савдо, яшаш ва овқатланиш хизматлари, транспорт, сақлаш, ахборот ва алоқа йўналишлари иқтисодий ўсишга салмоқли ҳисса қўшган.
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ва ўсиш суръатлари 2022–2026 йилларда қандай ўзгаргани Sputnik Ўзбекистон инфографикасида акс этган.
Янгиликлар лентаси
0