https://sputniknews.uz/20261102/uzbekistan-radar-belgi-talab-61669656.html
Ўзбекистонда мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи белги ўрнатиш талаби бекор қилинди
Ўзбекистонда мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи белги ўрнатиш талаби бекор қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи йўл белгисини ўрнатиш мажбурий талаблардан чиқарилди. Стационар радарлар олдида эса белги 250–500 метр масофада жойлаштирилиши шарт.
2026-11-02T10:49+0500
2026-11-02T10:49+0500
2026-11-02T11:07+0500
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ)
ҳайдовчилар
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37414140_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7283a41d511450e6dc14bbcd2a1cdaf8.jpg
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи йўл белгисини ўрнатиш талаби бекор қилинди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 октябрдаги 596-сон қарорида назарда тутилган.Янги тартибга кўра, 5.43 — “Радар” йўл белгисини ўрнатиш талаби фақат стационар радарлар учун мажбурий бўлиб қолди. Белги радардан камида 250 метр ва кўпи билан 500 метр олдин жойлаштирилиши керак.Эндиликда мобил радарлар учун бу талаб бекор қилинган. Бу эса улар ишлаётган ҳудудда ҳайдовчиларни йўл белгиси орқали олдиндан огоҳлантириш мажбурий эмаслигини англатади.Шу билан бирга, янги қарорда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этишга оид бошқа ўзгаришлар ҳам назарда тутилган.Хусусан, 1 ноябрдан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган камералар хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидалари бузилганини ҳам қайд этиши мумкин.Бу қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратиб турувчи чизиқларни кесиб ўтишга рухсат берилганини англатмайдиҚарор 2026 йил 30 октябрда кучга кирган.
https://sputniknews.uz/20261030/xususiy-radarlar-kamar-61623164.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37414140_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bca83c81a7b9b6644a8a637157daa82b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), ҳайдовчилар, жамият, ўзбекистон
йўл ҳаракати қоидалари (йҳқ), ҳайдовчилар, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи белги ўрнатиш талаби бекор қилинди
10:49 02.11.2026 (янгиланди: 11:07 02.11.2026) Ўзбекистонда мобил радарлар олдига “Радар” белгисини ўрнатиш мажбурий бўлмай қолди. Стационар радарлар учун эса талаб сақланиб қолди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи йўл белгисини ўрнатиш талаби бекор қилинди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 октябрдаги 596-сон қарорида
назарда тутилган.
Янги тартибга кўра, 5.43 — “Радар” йўл белгисини ўрнатиш талаби фақат стационар радарлар учун мажбурий бўлиб қолди. Белги радардан камида 250 метр ва кўпи билан 500 метр олдин жойлаштирилиши керак.
Аввалги тартибга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилувчи барча турдаги стационар ва мобил радарлар олдига огоҳлантирувчи белги ўрнатиш мажбурий эди.
Эндиликда мобил радарлар учун бу талаб бекор қилинган. Бу эса улар ишлаётган ҳудудда ҳайдовчиларни йўл белгиси орқали олдиндан огоҳлантириш мажбурий эмаслигини англатади.
Шу билан бирга, янги қарорда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этишга оид бошқа ўзгаришлар ҳам назарда тутилган.
Хусусан, 1 ноябрдан тадбиркорлар томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган камералар хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидалари бузилганини ҳам қайд этиши мумкин.
Шунингдек, ЙПХ инспекторлари томонидан чорраҳаларгача 50 метр ва қайрилиб олиш жойларигача 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ҳаракатланганлик учун маъмурий баённома расмийлаштиришга оид истисно жорий этилди.
Бу қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратиб турувчи чизиқларни кесиб ўтишга рухсат берилганини англатмайди
Қарор 2026 йил 30 октябрда кучга кирган.