Саидов Покистон ТИВ раҳбари билан ШҲТ саммити ва савдо масалаларини муҳокама қилди

© МИВТ УзбекистанаФлаги Узбекистана и Пакистана
Флаги Узбекистана и Пакистана  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
Саидов ва Исҳоқ Дор 2027 йилги ШҲТ саммитига тайёргарлик ҳамда икки давлатнинг ташкилотдаги раислигини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Покистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дор телефон орқали мулоқот қилиб, 2027 йилги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.
1 ноябрь куни бўлиб ўтган суҳбатда икки мамлакатнинг 2026–2027 йилларда ШҲТ тузилмаларидаги раислигига алоҳида эътибор қаратилди.
Покистон ҳукуматининг расмий маълумотига кўра, Исҳоқ Дор Ўзбекистонни ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашига раисликни қабул қилиб олгани билан табриклаб, Исломободнинг ҳар томонлама кўмагини билдирди.
Бахтиёр Саидов эса Покистоннинг ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашидаги раислигини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
Вазирлар 2027 йилда ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари саммитининг санаси, унга тайёргарлик жараёни ва ташкилот тадбирлари тақвимини кўриб чиқди.
Покистон томонининг билдиришича, Саидов ушбу мамлакатнинг минтақавий тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, БМТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқалар, минтақавий вазият юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун, 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 500 млн долларга етган. Жорий йил февраль ойида икки давлат раҳбарлари ўзаро товар айирбошлашни 2 млрд долларга етказиш вазифасини белгилаган эди.

Ўша музокараларда Трансафғон темир йўли қурилишини жадаллаштириш ва Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон транспорт йўлагини ривожлантириш ҳам устувор вазифалар қаторида кўрсатилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Казахстан, Узбекистан и ОАЭ проработают железнодорожный маршрут Казахстан – Узбекистан – Афганистан – Пакистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва БАА Покистон портларига темир йўл қуради
Янгиликлар лентаси
0