Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинанинг "1991 йилги чегаралар" эйфорияси тинчлик келишувига тўсқинлик қилди — Кулеба

© AP Photo / Efrem LukatskyМинистр иностранных дел Украины Дмитрий Кулеба во время интервью в Киеве.
Министр иностранных дел Украины Дмитрий Кулеба во время интервью в Киеве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
1991 йилги чегараларга қайтиш эйфорияси 2022 йилда Россия билан келишишга уриниб кўришга йўл қўймади. Кейин фронтдаги вазият Украина учун ёмонлаша бошлади, деди Кулеба
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Украина 2022 йил кузида Россия билан тинчлик келишувига эришишга уриниб кўриши мумкин эди, аммо жамиятда 1991 йилги чегараларга қайтиш ҳақидаги эйфория бунга йўл қўймади. Бу ҳақда 2020–2024 йилларда Украина ташқи ишлар вазири бўлган Дмитрий Кулеба "Украинская правда" нашрига берган интервьюсида айтди.
Кулебанинг сўзларига кўра, ўша пайтда Украина президенти Владимир Зеленский жамият кайфиятини яхши тушунган ва шу асосда қарорлар қабул қилган.
"Жамиятнинг кўз ўнгида 1991 йилги чегаралар турарди. Ҳукумат ҳам шу кайфиятга берилган, мен ҳам бу ғояга ишонганман", — деди собиқ вазир.
Унинг таъкидлашича, бундай шароитда аҳолига фронтдаги мавжуд чизиқ бўйича ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун музокара бошланишини тушунтириш қийин эди.
Бироқ 2022 йил охирига келиб фронтдаги вазият Украина фойдасига бўлмаган томонга ўзгара бошлаган. 2023 йил баҳорида Бахмут бой берилган, Украина қарши ҳужуми ҳам кутилган натижани бермаган.
Кулеба назарий жиҳатдан 2022 йил сентябрь–октябрь ойларида Россия билан келишишга уриниб кўриш мумкин бўлганини тан олди.
АҚШ сиёсатида дизель нархи ҳам муҳим
Кулеба АҚШнинг Украинага ёрдамига тўхталиб, Вашингтон қарорларига ички иқтисодий омиллар ҳам таъсир қилишини таъкидлади.
Унинг айтишича, 2022 йилда АҚШда дизель ёқилғиси нархининг кескин ошиши Украинага ёрдам кўрсатишни Жо Байден маъмурияти учун сиёсий жиҳатдан мураккаблаштирган.
Кулеба Дональд Трамп маъмуриятининг Россия нефтьни қайта ишлаш объектларига зарба бериш бўйича чекловларини танқид қилар экан, Байден маъмурияти ҳам бундай зарбаларга қарши бўлганини эслатди.
Собиқ вазирнинг таъкидлашича, АҚШ президенти ким бўлишидан ва қайси партияга мансублигидан қатъи назар, дизель ёқилғиси нархи АҚШ ички сиёсатида асосий масалалардан бири бўлиб қолади.
Европа ёрдами тўхтаса, нима бўлади?
Кулеба Украина учун ҳозирги энг муҳим масалалардан бири Европа Иттифоқининг молиявий ёрдами эканини таъкидлади.
Унинг фикрича, Европа давлатлари маблағ ажратишни қисқартирса ёки тўхтатса, Киев жиддий қийинчиликларга дуч келади.
Шу билан бирга, Кулеба ҳозирча ЕИда айнан Украинага ажратиладиган маблағларни қисқартириш масаласи кун тартибида эмаслигини айтди.
Бироқ келаси йил Франциядаги сайловлар ва Германияда "Германия учун муқобил" партияси таъсирининг кучайиши Европа сиёсатчилари учун қарор қабул қилишни қийинлаштириши мумкинлигини қайд этди.
Собиқ вазирнинг фикрича, Украинадаги можаронинг келажаги нафақат фронтдаги вазият, балки Ғарб давлатларининг молиявий имкониятлари ва сиёсий қарорларига ҳам боғлиқ.
Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ОАВ: Украина Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича ўз позициясини ўзгартирди
Янгиликлар лентаси
0