Самарқандда 250 дан зиёд россиялик шифокор кам учрайдиган касалликларни муҳокама қилди

© SputnikБолее 250 медиков из России приняли участие в форуме "Содружество без границ" в Самарканде
Более 250 медиков из России приняли участие в форуме Содружество без границ в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
Самарқандда 250 нафардан ортиқ россиялик тиббиёт ходими ирсий ва кам учрайдиган касалликларга бағишланган форумда қатнашди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтган V Халқаро "Чегарасиз ҳамдўстлик" форумида 250 нафардан ортиқ россиялик тиббиёт ходими иштирок этди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
29–30 октябрь кунлари ўтказилган анжуман ирсий ва кам учрайдиган (орфан) касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ҳамда даволашнинг замонавий усулларига бағишланди.
Россиялик мутахассисларнинг аксарияти илмий маърузалар тақдим этди. Форум дастуридан 55 та илмий сессия ва бевосита беморлар иштирокидаги 20 та амалий маҳорат дарси ўрин олди.
Иштирокчилар янги туғилган чақалоқларда ирсий касалликларни эрта аниқлаш, генетик таҳлиллар, замонавий даволаш усуллари ҳамда кам учрайдиган касалликларга чалинган беморларни зарур дори воситалари билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.
Форум педиатрия, офтальмология, кардиология, травматология-ортопедия ва тиббиётнинг бошқа йўналишлари бўйича ихтисослашган шўбаларда давом этди. Амалий машғулотларда мураккаб клиник ҳолатлар, генетик таҳлил натижаларини талқин қилиш ва ташхис қўйиш усуллари ўрганилди.
Маърузачилар орасида Россия Фанлар академияси академиклари Владимир Стародубов, Александр Румянцев ва Сергей Куцев, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Тамара Арипова бор эди.
Анжуманда Ўзбекистон ва Россиядан ташқари Европа ҳамда Марказий Осиё давлатларидан келган олимлар ва шифокорлар ҳам иштирок этди.
Форум Самарқанд давлат тиббиёт университетида ўтказилди. Унинг илмий ташкилотчилари қаторида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси ва Иммунология ҳамда инсон геномикаси институти ҳам бор.
Студенты РУДН неделю изучали работу врачей в Бухаре  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2026
Россиялик тиббиёт талабалари бир ҳафта давомида Бухорода шифокорлар ишини ўрганди
Янгиликлар лентаси
0