https://sputniknews.uz/20261021/russia-tibbiyot-talabalar-bukhara-61372750.html
Россиялик тиббиёт талабалари бир ҳафта давомида Бухорода шифокорлар ишини ўрганди
Россиялик тиббиёт талабалари бир ҳафта давомида Бухорода шифокорлар ишини ўрганди
Sputnik Ўзбекистон
Россия халқлар дўстлиги университетининг олти нафар талабаси Бухоро шифохоналари, шаҳар ва қишлоқ поликлиникаларида шифокорлар фаолиятини ўрганди. Улар беморларни кўрикдан ўтказишда иштирок этиб, амалий тажриба орттирди.
2026-10-21T12:48+0500
2026-10-21T12:48+0500
2026-10-21T12:48+0500
талабалар
тиббиёт муассаси
бухоро
россия
шифохона
шифокор
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61368685_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_87ffe669ad4a315c9bdf674933da9544.jpg
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Патрис Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университетининг (РХДУ) 5–6-босқичида таҳсил олаётган олти нафар талаба Бухорода бир ҳафта давомида маҳаллий шифокорлар фаолиятини ўрганиб, амалий тажриба орттирди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Делегацияга РХДУ Тиббиёт институти директори ўринбосари, умумий шифокорлик амалиёти кафедраси мудири Николай Стуров бошчилик қилди. Ташриф Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шоҳрух Тешаевнинг таклифига биноан ташкил этилди.Меҳмонлар бир ҳафта давомида Бухоро шаҳри ва вилоятдаги турли тиббиёт муассасаларида бўлди. Айниқса, Бухоро туманидаги "Работиқалмоқ" маҳалласига уюштирилган сафар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. У ерда меҳмонлар оилавий поликлиника фаолиятини ўрганиб, йирик шаҳар клиникаларидан узоқ ҳудудларда тиббий ёрдам қандай ташкил этилганини кўрди.Ҳар бир муассасада талабаларни бош шифокорлар ва бўлим мудирлари кутиб олди. Мезбонлар беморларни қабул қилиш жараёни қандай ташкил этилгани, тиббий жамоалар кундалик фаолиятида қандай вазифаларни бажариши ҳақида сўзлаб берди.Талабалар нафақат шифокорлар ишини кузатди, балки палата айланишлари ва беморларни кўрикдан ўтказишда бевосита қатнашди. Шунингдек, диагностика ускуналари ва даволаш жараёнлари билан яқиндан танишди.Сафар фақат касбий тажриба алмашиш билан чекланмади. Олти нафар талабанинг барчаси Ўзбекистонга илк бор келгани боис мезбонлар улар учун маданий дастур ҳам тайёрлади. Меҳмонлар Бухоронинг тарихий обидалари ва бой маданий мероси билан танишди.Бу Бухоро тиббиёт институти ва РХДУ ўртасидаги илк ҳамкорлик ташрифи эмас. Икки олийгоҳ 2023 йилда ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.Бугунги кунда талабалар "Даволаш иши" ва "Стоматология" йўналишларидаги қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олиши мумкин. Шунингдек, талабалар, ординаторлар ва ўқитувчилар алмашинув дастурларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.Бундай ташрифлар бўлажак шифокорларга бошқа мамлакат соғлиқни сақлаш тизими билан танишиш, касбий ёндашувларни таққослаш ва янги амалий тажриба орттириш имконини беради.
https://sputniknews.uz/20260518/tibbiyot-xodim-tajriba-almashish-moscow-viloyat-57656921.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61368685_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_6232e2f5984917695f2973c6b757a91c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар, тиббиёт муассаси, бухоро, россия, шифохона, шифокор, ўзбекистон
талабалар, тиббиёт муассаси, бухоро, россия, шифохона, шифокор, ўзбекистон
Россиялик тиббиёт талабалари бир ҳафта давомида Бухорода шифокорлар ишини ўрганди
Эксклюзив
Россиялик олти нафар талаба Бухородаги шифохона ва поликлиникаларда шифокорлар ишини ўрганиб, беморлар кўригида қатнашди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Патрис Лумумба номидаги Россия халқлар дўстлиги университетининг (РХДУ) 5–6-босқичида таҳсил олаётган олти нафар талаба Бухорода бир ҳафта давомида маҳаллий шифокорлар фаолиятини ўрганиб, амалий тажриба орттирди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Делегацияга РХДУ Тиббиёт институти директори ўринбосари, умумий шифокорлик амалиёти кафедраси мудири Николай Стуров бошчилик қилди. Ташриф Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шоҳрух Тешаевнинг таклифига биноан ташкил этилди.
Меҳмонлар бир ҳафта давомида Бухоро шаҳри ва вилоятдаги турли тиббиёт муассасаларида бўлди.
Улар Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси, шаҳар поликлиникалари, вилоят кардиология диспансери ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали фаолияти билан танишди.
Айниқса, Бухоро туманидаги "Работиқалмоқ" маҳалласига уюштирилган сафар талабаларда катта қизиқиш уйғотди. У ерда меҳмонлар оилавий поликлиника фаолиятини ўрганиб, йирик шаҳар клиникаларидан узоқ ҳудудларда тиббий ёрдам қандай ташкил этилганини кўрди.
Ҳар бир муассасада талабаларни бош шифокорлар ва бўлим мудирлари кутиб олди. Мезбонлар беморларни қабул қилиш жараёни қандай ташкил этилгани, тиббий жамоалар кундалик фаолиятида қандай вазифаларни бажариши ҳақида сўзлаб берди.
Талабалар нафақат шифокорлар ишини кузатди, балки палата айланишлари ва беморларни кўрикдан ўтказишда бевосита қатнашди. Шунингдек, диагностика ускуналари ва даволаш жараёнлари билан яқиндан танишди.
"Биз учун шунчаки шифохоналарга бориш эмас, балки шифокорлар фаолиятини ичкаридан кўриш — оддий иш куни қандай ўтиши, беморлар билан қандай мулоқот қилиниши ва турли босқичларда тиббий ёрдам қандай йўлга қўйилганини ўрганиш муҳим эди", — дея таъкидлади меҳмонлар.
Сафар фақат касбий тажриба алмашиш билан чекланмади. Олти нафар талабанинг барчаси Ўзбекистонга илк бор келгани боис мезбонлар улар учун маданий дастур ҳам тайёрлади. Меҳмонлар Бухоронинг тарихий обидалари ва бой маданий мероси билан танишди.
Бу Бухоро тиббиёт институти ва РХДУ ўртасидаги илк ҳамкорлик ташрифи эмас. Икки олийгоҳ 2023 йилда ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди.
Бугунги кунда талабалар "Даволаш иши" ва "Стоматология" йўналишларидаги қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олиши мумкин. Шунингдек, талабалар, ординаторлар ва ўқитувчилар алмашинув дастурларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Бундай ташрифлар бўлажак шифокорларга бошқа мамлакат соғлиқни сақлаш тизими билан танишиш, касбий ёндашувларни таққослаш ва янги амалий тажриба орттириш имконини беради.