Россия газини Украина орқали Европага қайтариш: WSJ АҚШ режасининг тафсилотларини очиқлади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВентиль на трубопроводе газораспределительной станции
Вентиль на трубопроводе газораспределительной станции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
АҚШ Россия газини Европага америкалик воситачи орқали сотиш ва тушумни махсус ҳисобда сақлаш режасини таклиф қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. "The Wall Street Journal" (WSJ) АҚШ, Европа ва Украина расмийларига таяниб, Россия газини Украина орқали Европага қайтариш бўйича Вашингтон режасининг янги тафсилотларини очиқлади.
Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон газ савдосини америкалик воситачи орқали амалга оширишни таклиф қилмоқда. Бундай схема Европа санкцияларини четлаб ўтиш ва АҚШ инвесторлари учун даромад олиш имкониятини яратиши мумкин.
Россия газидан тушадиган пуллар қаерга йўналтирилади?
АҚШ Россия газ сотишдан оладиган пулларни учинчи давлатдаги махсус банк ҳисоб рақамида сақлашни таклиф қилган.
Вашингтон ушбу ташаббус орқали бир вақтнинг ўзида бир нечта мақсадга эришишни кўзламоқда: Европада энергия нархларини пасайтириш, Украинага газ транзитидан даромад келтириш ва Россияни энергетика соҳасидаги сулҳга қизиқтириш.
"Шимолий оқим" ҳам ишга туширилиши мумкин
WSJ ёзишича, АҚШ "Шимолий оқим" газ қувурлари фаолиятини тиклаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
Вашингтон буни нафақат Украинадаги можарони бартараф этиш, балки Россия ва Европа давлатлари ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган кенгроқ келишувнинг бир қисми сифатида баҳоламоқда.
Ташаббусга муносабат қандай?
Нашр маълумотларига кўра, Россия ҳозирча АҚШнинг энергетик сулҳга эришиш бўйича уринишларини қабул қилмаган.
Европа Иттифоқи ҳам Россия гази импортини тиклашга қарши. ЕИнинг амалдаги қоидаларига кўра, Россиядан қувурлар орқали газ импорт қилиш 2027 йил кузигача босқичма-босқич тўхтатилиши керак.
Шу билан бирга, WSJ манбаларининг билдиришича, Европада энергия нархларининг юқорилиги ва газ захираларининг нисбатан камлиги айрим давлатларни таклифни қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.
Вашингтон мазкур ташаббусни ноябрь ойи ўрталарида Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган АҚШ, Россия ва Украина музокаралари олдидан муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Россия газини Европа бозорига қайтариш ташаббуси ҳақида 18 октябрда "The New York Times" хабар берган эди. Ўшанда Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ушбу масалани сентябрда Киевда муҳокама қилгани маълум қилинган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги Украины и США. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ ЕИга Украинадаги тинчлик учун Россия газини сотиб олишни қайта бошлашни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0