https://sputniknews.uz/20261018/nyt-aqsh-evropaga-61297325.html
АҚШ ЕИга Украинадаги тинчлик учун Россия газини сотиб олишни қайта бошлашни таклиф қилди
АҚШ ЕИга Украинадаги тинчлик учун Россия газини сотиб олишни қайта бошлашни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Америка президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ушбу ташаббусни сентябда Киевга ташрифи чоғида муҳокама қилишган. 18.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-18T16:23+0500
2026-10-18T16:23+0500
2026-10-18T16:23+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
украина
европа иттифоқи
европа
россия
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/12/48941041_0:180:1921:1260_1920x0_80_0_0_1fc6298935e846865d78f6eff86e62a0.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Европа давлатлари томонидан Россия табиий газини қайта сотиб олишни Украинадаги можарони бартараф этиш режасининг қисмларидан бири сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” (NYT) газетаси манбаларига таяниб хабар берди.Нашрга кўра, Америка президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ушбу ташаббусни Украина ва Европа расмийлари, шу жумладан, Владимир Зеленский билан сентябда Киевга ташрифи чоғида муҳокама қилишган. АҚШ вакиллари Украинага илгари Россия гази Европага етказиб берилган қувурлар фаолиятини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Вашингтон бундай қадам Москва учун можарони тугатишга рози бўлиш учун рағбатлардан бири бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.Газетанинг ёзишича, европалик музокарачилар таклифни салбий қабул қилишди. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти вакиллари Россия газини экспорт қилишни қайта тиклаш тинчлик битимининг бир қисми бўлиши мумкин деб ҳисоблашади. Манбаларга кўра, Америка томони Украинанинг ёқилғи транзитидан оладиган эҳтимолий даромадларини ҳамда Европа истеъмолчиларининг арзонроқ энергия манбаларига қизиқишини сабаб қилиб кўрсатган.Россия президенти Владимир Путин 1 октябрь куни таъкидлаганидек, Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларни тинч йўл билан имкон қадар тезроқ тўхтатишни истайди. Шу билан бирга, Москва музокараларга тайёр, аммо Киев режими томонидан бундай истак сезилмаяпти.
https://sputniknews.uz/20261017/aqshda-rossiya-bilan-dizel-kelishuviga--xalaqit-bermoqchi-bolishdi-61265998.html
украина
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/12/48941041_0:0:1919:1439_1920x0_80_0_0_57b7e852a1bb3f0a744e3116b7636917.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, ақш, украина, европа иттифоқи, европа, россия, газ
дунёда, дунё янгиликлари, ақш, украина, европа иттифоқи, европа, россия, газ
АҚШ ЕИга Украинадаги тинчлик учун Россия газини сотиб олишни қайта бошлашни таклиф қилди
Америка президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ушбу ташаббусни сентябда Киевга ташрифи чоғида муҳокама қилишган.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Европа давлатлари томонидан Россия табиий газини қайта сотиб олишни Украинадаги можарони бартараф этиш режасининг қисмларидан бири сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда “
The New York Times” (NYT) газетаси манбаларига таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, Америка президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ушбу ташаббусни Украина ва Европа расмийлари, шу жумладан, Владимир Зеленский билан сентябда Киевга ташрифи чоғида муҳокама қилишган. АҚШ вакиллари Украинага илгари Россия гази Европага етказиб берилган қувурлар фаолиятини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди. Вашингтон бундай қадам Москва учун можарони тугатишга рози бўлиш учун рағбатлардан бири бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Газетанинг ёзишича, европалик музокарачилар таклифни салбий қабул қилишди. Шу билан бирга, Трамп маъмурияти вакиллари Россия газини экспорт қилишни қайта тиклаш тинчлик битимининг бир қисми бўлиши мумкин деб ҳисоблашади. Манбаларга кўра, Америка томони Украинанинг ёқилғи транзитидан оладиган эҳтимолий даромадларини ҳамда Европа истеъмолчиларининг арзонроқ энергия манбаларига қизиқишини сабаб қилиб кўрсатган.
Россия президенти Владимир Путин 1 октябрь куни таъкидлаганидек, Россия Украинадаги жанговар ҳаракатларни тинч йўл билан имкон қадар тезроқ тўхтатишни истайди. Шу билан бирга, Москва музокараларга тайёр, аммо Киев режими томонидан бундай истак сезилмаяпти.