"Poytaxt Parking" номидан "қарздорлик" ҳақида сохта SMSлар тарқатилмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
Компания ҳайдовчиларни шубҳали ҳаволаларни очмасликка чақирди.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. "Poytaxt Parking" номидан пуллик автотураргоҳ учун қарздорлик мавжудлиги ҳақида сохта SMS-хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, хабарларда автотураргоҳ учун тўлов амалга оширилмагани айтилиб, "қарздорлик"ни тўлаш учун махсус ҳаволага ўтиш таклиф қилинади.

"Poytaxt Parking" бундай SMS-хабарларни юбормаслигини таъкидлади.

© Пресс-служба Poytaxt ParkingФейк рассылка SMS от имени Poytaxt Parking
Фейк рассылка SMS от имени Poytaxt Parking - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Фейк рассылка SMS от имени Poytaxt Parking
Компания ҳайдовчиларга қуйидаги тавсияларни берди:
шубҳали ҳаволаларни очмаслик;
банк картаси маълумотлари ва автомобиль давлат рақамини киритмаслик;
сохта хабарларни ўчириб ташлаш;
агар карта маълумотлари киритилган бўлса, дарҳол банкка мурожаат қилиб, картани блоклаш.
Шунингдек, пуллик автотураргоҳ учун тўлов ҳолатини фақат "Poytaxt Parking" мобил иловаси орқали текшириш мумкинлиги эслатилди.
Қўшимча маълумот олиш учун 78 113 67 00 телефон рақами ёки Telegram тармоғидаги @PoytaxtParkingsupportbot ботига мурожаат қилиш мумкин.
Здание хокимията Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2026
Тошкент ҳокимлиги ҳоким номидан фойдаланаётган фирибгарлардан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0