Президент Германияда ишлаш учун кадрлар тайёрлаш бўйича вазифалар белгилади

© Sputnik / Игорь ЗарембоФлаг Германии
Флаг Германии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
Германиядан 45 минг мутахассисга буюртма келган, аммо 2 минг киши ишга жойлашган.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йилда 10 минг кишини касб ва немис тилига ўқитиб, Германияда ишга жойлаштириш белгиланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, жорий йилнинг ўзида Германиядан 45 минг нафар мутахассисга буюртма келиб тушган, аммо атиги 2 минг киши ишга жойлашган.
Бунга асосий сабаб немис тилини биладиган кадрлар етишмаслиги экани қайд этилди. Шу боис касбга ўқитиш билан тил тайёргарлигини биргаликда олиб бориш вазифаси қўйилди.
Келаси йили ҳар бир ҳудудда ягона миграция маркази очилади. Бу мақсадда ҳар бир вилоятга 8 миллиард сўмдан ажратилади.
Шунингдек, мактаб ва техникумларда немис тилидан дарс бериш учун 500 нафар тил эгаси жалб қилинади. Олий таълим муассасаларида немис тили ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси келаси ўқув йилидан икки баравар оширилади.
Президент ҳар бир вилоятдаги 2–3 та техникумда касб билан бирга немис тилини ўргатиш тизимини жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳозир Германиянинг Globogate компанияси билан ҳамкорликда республикадаги 20 та тиббиёт техникумида йилига 1,5 минг нафар ҳамшира тайёрланмоқда.
Германиянинг Telc компанияси эса “Интил” халқаро ўқув марказида 100 нафар немис тили ўқитувчисини тайёрлашни бошлаган. Улар келаси йил бошидан ҳудудлардаги техникумларга жалб этилади.
Бундан ташқари, Германия, Япония ва Кореянинг йирик компаниялари Ўзбекистон техникумларида ўз эҳтиёжлари учун мутахассислар тайёрлашга қизиқиш билдирган.
Шу муносабат билан бир ой ичида 20 та техникум танланиб, келаси йилдан улар хорижий иш берувчилар талабига мослаштирилади.
Шунингдек, ҳар бир вилоятдаги 2–3 тадан техникумни йирик тадбиркорлар бошқарувига 15 йилга бериш, улар орқали йилига камида 30 минг нафар малакали мутахассис тайёрлаш режалаштирилмоқда.
“Ёшларга инглиз тилини қандай ўргатаётган бўлсак, немис тили бўйича ҳам шундай ёндашув керак”, — деди президент.
Узбекистан с 2027 года изменит систему подготовки граждан к работе за рубежом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Келаси йилдан чет элга ишга жўнатиш хусусий агентликларга тўлиқ ўтказилади
Янгиликлар лентаси
0