https://sputniknews.uz/20261102/chet-el-ish-xususiy-agentlik-61674489.html
Келаси йилдан чет элга ишга жўнатиш хусусий агентликларга тўлиқ ўтказилади
Келаси йилдан чет элга ишга жўнатиш хусусий агентликларга тўлиқ ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда меҳнат миграцияси тизими янгиланмоқда. Хусусий бандлик агентликлари хорижга ишга жойлаштириш билан шуғулланади, ҳар бир юқори даромадли ишга жойлаштирилган фуқаро учун рағбат пули олади.
2026-11-02T13:16+0500
2026-11-02T13:16+0500
2026-11-02T13:16+0500
мигрантлар
миграция
миграция агентлиги
иш
рақамли технологиялар
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61362244_0:80:1536:944_1920x0_80_0_0_a4070f5a3b0f0cee428ff1f8e179c94c.png
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йилдан фуқароларни хорижга ишга юбориш вазифасини хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш белгиланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.Янги тартибга кўра, юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун хусусий бандлик агентлигига 1,5 миллион сўмдан рағбат пули тўланади.Ёшларни касб ва хорижий тилларга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми хусусий агентликларга бепул ижарага берилади.Чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Ўқув жараёнига зарур ускуна ва жиҳозлар эса божхона божидан озод қилинади.Президент бир ой ичида хусусий бандлик агентликлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширди. Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.Эндиликда хориждаги бўш иш ўринлари, талаб этиладиган касб ва тил кўникмалари ҳақидаги маълумотлар маҳаллаларга етказилади. Чет элда ишлаш истагидагилар “Онлайн маҳалла” платформаси орқали рўйхатга олинади.Шунингдек, хорижда муаммога дуч келган фуқаролар мазкур платформа орқали ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин бўлади. Зарур ҳолларда дипломатлар уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бевосита ёрдам кўрсатади.
https://sputniknews.uz/20261021/xorij-ish-joylashtirish-arzonlashish-61361259.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61362244_86:0:1451:1024_1920x0_80_0_0_30db267a7b6d39fa82f01c93ede86cc0.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантлар, миграция, миграция агентлиги, иш, рақамли технологиялар, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
мигрантлар, миграция, миграция агентлиги, иш, рақамли технологиялар, шавкат мирзиёев, ўзбекистон
Келаси йилдан чет элга ишга жўнатиш хусусий агентликларга тўлиқ ўтказилади
2027 йилдан чет элга ишга жойлаштириш вазифаси ишончли хусусий бандлик агентликларига тўлиқ ўтказилади. Ҳар бир муваффақиятли ишга жойлаштирилган фуқаро учун 1,5 млн сўм тўланади.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йилдан фуқароларни хорижга ишга юбориш вазифасини хусусий сектордаги энг ишончли бандлик агентликларига тўлиқ ўтказиш белгиланди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган йиғилишда
маълум қилинди.
Янги тартибга кўра, юқори даромадли ишга жойлаштирилган ҳар бир фуқаро учун хусусий бандлик агентлигига 1,5 миллион сўмдан рағбат пули тўланади.
Агентликлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида уларнинг рейтинги юритилади. Бунда фуқаронинг ҳақиқатан ишга жойлашгани, меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, юқори даромад ва кафолатли ижтимоий таъминотга эга бўлиши асосий мезон ҳисобланади.
Ёшларни касб ва хорижий тилларга тайёрлаш учун техникум биноларининг бир қисми хусусий агентликларга бепул ижарага берилади.
Чет элдан жалб қилинган ўқитувчи ва экспертлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. Ўқув жараёнига зарур ускуна ва жиҳозлар эса божхона божидан озод қилинади.
Президент бир ой ичида хусусий бандлик агентликлари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширди. Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда иккита йирик халқаро рекрутинг компанияси фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда жорий йилда 34 та давлатда 287 минг кишини ишга жойлаштириш имконияти мавжудлиги, аммо фуқаролар бу ҳақда етарлича хабардор эмаслиги таъкидланди.
Эндиликда хориждаги бўш иш ўринлари, талаб этиладиган касб ва тил кўникмалари ҳақидаги маълумотлар маҳаллаларга етказилади. Чет элда ишлаш истагидагилар “Онлайн маҳалла” платформаси орқали рўйхатга олинади.
Шунингдек, хорижда муаммога дуч келган фуқаролар мазкур платформа орқали ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин бўлади. Зарур ҳолларда дипломатлар уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бевосита ёрдам кўрсатади.