https://sputniknews.uz/20261021/xorij-ish-joylashtirish-arzonlashish-61361259.html
Корея, Европа ва Россия: хорижда ишга жойлаштириш хизматлари кескин арзонлашди
Корея, Европа ва Россия: хорижда ишга жойлаштириш хизматлари кескин арзонлашди
Sputnik Ўзбекистон
Хорижда ишлаш учун Миграция агентлиги хизматлари қанча туради? Жанубий Кореяга E-7, E-8, E-9 визалари, Япония, Туркия, Беларусь ва бошқа давлатлар бўйича янги тарифлар, бепул йўналишлар ва муҳим шартлар.
2026-10-21T09:24+0500
2026-10-21T09:24+0500
2026-10-21T09:32+0500
миграция
мигрантлар
миграция агентлиги
иш
жанубий корея
беларусь
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61361572_0:87:1228:778_1920x0_80_0_0_2bea1c48e3a7a59aac718a9ad484d2f8.png
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Миграция агентлигининг 19 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан хорижда ишга жойлаштириш ва жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик хизматларига янги тарифлар белгиланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.Улар 20 октябрдан кучга кирди ва ушбу санадан бошлаб тузилган шартномаларга татбиқ этилади. Аввалги шартномалар учун янги нархлар амал қилмайди.Қайси давлатларга ишга жойлаштириш бепул?Миграция агентлиги орқали ташкилий тартибда Европа давлатлари, Россия ва араб мамлакатларига ишга юбориладиган фуқаролардан 2026 йил 31 декабргача Агентлик хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш қанча туради?Янги тарифлар виза турига қараб фарқланади:E-9 визаси бўйича хизмат ҳақи аввал 22 млн сўм бўлган. Бошқа давлатлар учун тарифларЯпонияда технологиялар, гуманитар билимлар ва халқаро ишлар йўналишида ишга жойлашадиган олийгоҳ битирувчилари учун хизмат ҳақи 440 минг сўм. Махсус малакали ишчилар ва техник стажёрлар учун эса 4,4 млн сўм.Жадвалда бошқа тоифаларга киритилмаган давлатлар учун умумий тариф 4,4 млн сўмни ташкил этади.Қандай қўшимча харажатлар бор?Агентлик хизматининг бепул бўлиши хорижга боришнинг барча харажатлари қопланишини англатмайди.Виза расмийлаштириш, авиачипта, тиббий кўрик ва бошқа харажатлар меҳнат шартномаси ҳамда тегишли дастур шартларига қараб алоҳида тўланиши мумкин.Хориждаги расмий иш таклифларини xorijdaish.uz платформасидан топиш, рўйхатдан ўтиб анкета тўлдириш мумкин.Агентлик фуқароларни пул тўлашдан аввал шартнома ва хизмат ҳақини текширишга чақиради. Қўшимча маълумотни 1282 қисқа рақами орқали олиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20261016/xorijga-ishga-borish-uchun-avvalombor-kasb-va-til-organish-kerak-video-61244752.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/15/61361572_38:0:1191:865_1920x0_80_0_0_b4994b234bf8b48d1ac17c0b6bda153f.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, миграция агентлиги, иш, жанубий корея, беларусь, ўзбекистон
миграция, мигрантлар, миграция агентлиги, иш, жанубий корея, беларусь, ўзбекистон
Корея, Европа ва Россия: хорижда ишга жойлаштириш хизматлари кескин арзонлашди
09:24 21.10.2026 (янгиланди: 09:32 21.10.2026) Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш хизмати 17,6 млн сўмга арзонлашди. Европа, Россия ва араб давлатларига хизмат бепул бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Миграция агентлигининг 19 октябрдаги 114-сонли буйруғи билан хорижда ишга жойлаштириш ва жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик хизматларига янги тарифлар белгиланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати
хабар берди.
Улар 20 октябрдан кучга кирди ва ушбу санадан бошлаб тузилган шартномаларга татбиқ этилади. Аввалги шартномалар учун янги нархлар амал қилмайди.
Қайси давлатларга ишга жойлаштириш бепул?
Миграция агентлиги орқали ташкилий тартибда Европа давлатлари, Россия ва араб мамлакатларига ишга юбориладиган фуқаролардан 2026 йил 31 декабргача Агентлик хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.
Жанубий Кореяга ишга жойлаштириш қанча туради?
Янги тарифлар виза турига қараб фарқланади:
E-9 визаси (завод ва фабрикалар, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва айрим хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаш учун мўлжалланган) — 4,4 млн сўм;
E-7 визаси (малакали мутахассислар учун виза. Муайян касбий билим, малака ёки тажриба талаб қилинадиган ишларда фаолият юритишга мўлжалланган) — 4,4 млн сўм;
E-8 визаси (мавсумий ишчилар учун виза. Асосан қишлоқ хўжалигида ҳосил етиштириш, йиғиб олиш ва балиқчилик соҳасида вақтинча ишлаш имконини беради) — 1,32 млн сўм.
E-9 визаси бўйича хизмат ҳақи аввал 22 млн сўм бўлган.
Бошқа давлатлар учун тарифлар
МДҲнинг Россия ва Беларусдан ташқари давлатлари ҳамда Монголия — 440 минг сўм;
Японияда технологиялар, гуманитар билимлар ва халқаро ишлар йўналишида ишга жойлашадиган олийгоҳ битирувчилари учун хизмат ҳақи 440 минг сўм. Махсус малакали ишчилар ва техник стажёрлар учун эса 4,4 млн сўм.
Жадвалда бошқа тоифаларга киритилмаган давлатлар учун умумий тариф 4,4 млн сўмни ташкил этади.
Қандай қўшимча харажатлар бор?
Агентлик хизматининг бепул бўлиши хорижга боришнинг барча харажатлари қопланишини англатмайди.
Виза расмийлаштириш, авиачипта, тиббий кўрик ва бошқа харажатлар меҳнат шартномаси ҳамда тегишли дастур шартларига қараб алоҳида тўланиши мумкин.
Хориждаги расмий иш таклифларини xorijdaish.uz платформасидан топиш, рўйхатдан ўтиб анкета тўлдириш мумкин.
Агентлик фуқароларни пул тўлашдан аввал шартнома ва хизмат ҳақини текширишга чақиради. Қўшимча маълумотни 1282 қисқа рақами орқали олиш мумкин.