Болгарияда Йотова президент сайловларида ғолиб бўлди — у Россия билан мулоқот тарафдори

© AP PhotoИлияна Йотова победила на президентских выборах в Болгарии
Илияна Йотова победила на президентских выборах в Болгарии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2026
Oбуна бўлиш
Болгария муваққат президенти Илияна Йотова сайловда 57,66% овоз тўплади. У ЕИ ва Россия ўртасида мулоқотни тиклаш ҳамда Украинадаги можарони музокаралар орқали ҳал этиш тарафдори.
ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Болгариянинг амалдаги президенти Илияна Йотова мамлакатда ўтказилган президентлик сайловининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Болгария Марказий сайлов комиссияси маълумотларида қайд этилган.
2 ноябрь соат 05:00 ҳолатига кўра, сайлов участкалари баённомаларининг 99,68 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Йотова 57,66 фоиз, унинг рақиби, собиқ муваққат бош вазир Андрей Гюров эса 39,38 фоиз овоз тўплаган.
Йотова Европа Иттифоқи ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри дипломатик мулоқотни тиклаш тарафдори ҳисобланади. У сайлов арафасида Европа давлатлари раҳбарларини Россия президенти Владимир Путин билан алоқа ўрнатишга чақирган.
Унинг таъкидлашича, Москва билан мулоқот алоҳида давлатлар эмас, балки бутун Европа Иттифоқи номидан олиб борилса, самаралироқ бўлади. Шунингдек, Йотова Болгария ЕИ ва Россия ўртасида дипломатик мулоқот канали вазифасини бажариши мумкинлигини билдирган.
Йотова Украинадаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлаб, музокараларга ўтишни таклиф қилмоқда. У Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарши ва Болгария ҳарбийларининг Украинага юборилмаслигини қўллаб-қувватлайди.
Унинг рақиби Андрей Гюров эса Ғарб билан яқин ҳамкорликни, шу жумладан, Украинага ёрдам кўрсатишни давом эттиришни ёқлайди.
Илияна Йотова 2026 йил январь ойида Румен Радев президентлик лавозимидан истеъфога чиққанидан сўнг давлат раҳбари вазифасини эгаллаган.
Йотова сайлов натижалари расман тасдиқланса, Болгария тарихида умумхалқ овоз бериш йўли билан президент этиб сайланган биринчи аёл бўлади. Мамлакат президенти беш йил муддатга сайланади.

Илияна Йотова 1964 йил 24 октябрда Софияда туғилган. София университетининг филология факультетини тамомлаган. 1990–1997 йилларда Болгария миллий телевидениесида журналист, бошловчи ва янгиликлар бўлими раҳбари сифатида ишлаган.

Кейинчалик Болгария социалистик партияси сафида сиёсий фаолият бошлаган. 2005 йилда парламент депутати, 2007–2017 йилларда Европарламент аъзоси бўлган.

2017–2026 йилларда Болгария вице-президенти лавозимини эгаллаган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Александр Вучич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.10.2026
Сербиядаги сайловларда "талабалар" Вучич устидан ғалаба қозонди
Янгиликлар лентаси
0