Ўзбекистон таэквондочилари Сербияда олтин ва бронза медалларини қўлга киритди

© Пресс-служба НОК Таэквондистки Узбекистана завоевали золотую и бронзовую медали в Сербии

Таэквондистки Узбекистана завоевали золотую и бронзовую медали в Сербии
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2026
Oбуна бўлиш
Сербиядаги халқаро таэквондо турнирида Ўзбекистон икки медаль олди: Мадина Мирабзалова олтин, Светлана Саидова бронза ютди.
ТОШКЕНТ, 1 НОЯ — Sputnik. Ўзбекистон таэквондочилари Сербия пойтахти Белградда ўтказилаётган “Galeb Belgrade Trophy – Serbia Open 2026” халқаро турнирида иккита медаль қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матубот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг 31 октябрь кунги баҳсларида Мадина Мирабзалова 57 килограммгача вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлди.
73 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган Светлана Саидова эса бронза медали билан тақдирланди.
Мазкур мусобақа Жаҳон таэквондо федерациясининг G-1 тоифасидаги халқаро турнири ҳисобланади. Унда спортчилар жаҳон рейтинги учун очколар ҳам тўплайди.
Эътиборлиси, ҳар икки спортчи октябрь ойи охирида Наманганда ўтказилган “Uzbekistan Open” халқаро турнирида ҳам совриндор бўлган эди. Ўшанда Саидова олтин, Мирабзалова эса бронза медалини қўлга киритган.
Таэквондисты Узбекистана завоевали 6 медалей на турнире Qatar Open 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2026
Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар Қатарда энг яхши жамоа деб топилди
Янгиликлар лентаси
0