https://sputniknews.uz/20261022/uzbekistan-taekvondochi-qizlar-qatar-61397548.html
Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар Қатарда энг яхши жамоа деб топилди
Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар Қатарда энг яхши жамоа деб топилди
Sputnik Ўзбекистон
Доҳада ўтган G1 тоифасидаги “Qatar Open” турнирида Ўзбекистон таэквондочилари 6 та медаль олди. Аёллар терма жамоаси энг яхши жамоа, Светлана Саидова эса энг яхши спортчи деб топилди. Турнирда 46 дан ортиқ давлат қатнашди.
2026-10-22T11:57+0500
2026-10-22T11:57+0500
2026-10-22T11:57+0500
спорт
таэквондо
мусобақа
қатар
ўзбекистон
олтин медаль
кумуш медал
бронза медал
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/16/61397009_0:159:1259:867_1920x0_80_0_0_e43f0238704efc43dc8f35dfcb3f6c57.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон таэквондо WT бўйича аёллар терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган “Qatar Open – 2026” халқаро турнирида “Энг яхши аёллар жамоаси” деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.Мусобақанинг “Энг яхши аёл спортчиси” унвони ҳам Ўзбекистон вакили Светлана Саидовага насиб этди. У 73 килограммдан юқори вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Саидова октябрь бошида Аичи–Нагоя Осиё ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган эди.Олтин медалларга Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг) ва Светлана Саидова (+73 кг) сазовор бўлди. Мадина Мирабзалова (-57 кг) кумуш медални қўлга киритди.Бронза медалларини эса Нажмиддин Қосимҳожиев (-74 кг), Шаббона Абдувалиева (-57 кг) ва Моҳидил Ўктамжонова (-62 кг) жамғарди.Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Тунисдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.Қатар Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, “Qatar Open” G1 тоифасидаги халқаро рейтинг мусобақаси бўлиб, иштирокчиларга жаҳон рейтинги учун очколар беради.Турнирнинг турли ёш тоифаларида 46 дан ортиқ мамлакатдан 1152 нафар спортчи қатнашди. Улар орасида 20 дан зиёд Олимпиада ва жаҳон чемпионлари ҳам бор эди.Доҳада 18–21 октябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақа олтинчи бор ташкил этилди.
https://sputniknews.uz/20261011/ozbekiston-taekvon-61107684.html
қатар
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/16/61397009_52:0:1208:867_1920x0_80_0_0_5572d9a60ae12ec05329783b9966bc84.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, таэквондо, мусобақа, қатар, ўзбекистон, олтин медаль, кумуш медал, бронза медал
спорт, таэквондо, мусобақа, қатар, ўзбекистон, олтин медаль, кумуш медал, бронза медал
Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар Қатарда энг яхши жамоа деб топилди
Ўзбекистонлик таэквондочи қизлар Қатарда энг яхши жамоа деб топилди. Светлана Саидова эса мусобақанинг энг яхши спортчиси бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон таэквондо WT бўйича аёллар терма жамоаси Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган “Qatar Open – 2026” халқаро турнирида “Энг яхши аёллар жамоаси” деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
маълум қилди.
Мусобақанинг “Энг яхши аёл спортчиси” унвони ҳам Ўзбекистон вакили Светлана Саидовага насиб этди. У 73 килограммдан юқори вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Саидова октябрь бошида Аичи–Нагоя Осиё ўйинларида бронза медали соҳиби бўлган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси катталар ўртасидаги беллашувларни 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза — жами 6 та медаль билан якунлади. Шунинг тўрттасини аёллар қўлга киритди.
Олтин медалларга Ёдгорбек Жўрабоев (-87 кг) ва Светлана Саидова (+73 кг) сазовор бўлди. Мадина Мирабзалова (-57 кг) кумуш медални қўлга киритди.
Бронза медалларини эса Нажмиддин Қосимҳожиев (-74 кг), Шаббона Абдувалиева (-57 кг) ва Моҳидил Ўктамжонова (-62 кг) жамғарди.
Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Тунисдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Қатар Миллий олимпия қўмитаси маълумотига кўра, “Qatar Open” G1 тоифасидаги халқаро рейтинг мусобақаси бўлиб, иштирокчиларга жаҳон рейтинги учун очколар беради.
Турнирнинг турли ёш тоифаларида 46 дан ортиқ мамлакатдан 1152 нафар спортчи қатнашди. Улар орасида 20 дан зиёд Олимпиада ва жаҳон чемпионлари ҳам бор эди.
Доҳада 18–21 октябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақа олтинчи бор ташкил этилди.