Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Таиланд ЕОИИ билан эркин савдо битими тузишда Россиядан ёрдам сўради

© ИА The NationЗамминистра торговли Таиланда Кирида Пхаопхичит на российско-таиландском инвестфоруме
Замминистра торговли Таиланда Кирида Пхаопхичит на российско-таиландском инвестфоруме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2026
Oбуна бўлиш
Таиланд ЕОИИ билан эркин савдо битими тузишда Россиядан ёрдам сўради. Мамлакат 180 миллиондан ортиқ аҳолили бозор билан савдони кенгайтирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Таиланд Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан эркин савдо тўғрисида битим тузишда Россиянинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат савдо вазири ўринбосари Кирида Пхаопхичит Бангкокда ўтказилган II Россия–Таиланд инвестиция форумида маълум қилди.
“Таиланд ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо тўғрисида битим тузиш масаласида Россия бизни қўллаб-қувватласа, жуда миннатдор бўлардик”, — деди у.
Пхаопхичитнинг таъкидлашича, икки мамлакат савдо ва инвестицияларни кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга. У озиқ-овқат хавфсизлиги, туризм ва кино саноатини ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида кўрсатди.
Вазир ўринбосари келтирган маълумотларга кўра, Россиянинг Таиланд иқтисодиётига киритган инвестициялари қарийб 6 млрд долларга етган. Таиланднинг Россияга инвестициялари эса 1 млрд доллар атрофида.
Таиланд ҳукумати аввал ҳам ЕОИИ билан эркин савдо битими тузиш ташаббусини илгари сурган. Хусусан, 14 октябрь куни мамлакат бош вазири Анутин Чарнвиракул ва Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бу йўналишдаги ишларни жадаллаштиришга келишиб олган.
Таиланд ҳукумати маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатнинг ЕОИИ билан товар айирбошлаш ҳажми 2 млрд доллардан ошган. Иттифоқ бозори 180 миллиондан ортиқ аҳолини қамраб олади.
Бангкок БРИКС доирасидаги ҳамкорликни ҳам кенгайтириш ниятида. Таиланд 2025 йилдан ушбу бирлашманинг шерик давлати ҳисобланади ва тўлиқ аъзоликка қизиқиш билдирмоқда.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Президент РФ В. Путин принимает участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ Таиланд билан ҳамкорликни ривожлантиради
Янгиликлар лентаси
0