ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Таиланд билан мулоқотни ривожлантиришга тайёр.Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини Евроосиё иқтисодий комиссияси интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Данияр Иманалиев Таиланд бош вазирининг маслаҳатчиси Вирапонг Прапх билан муҳокама қилди.Томонлар ЕОИИ мамлакатлари ва Таиландда бизнес юритиш хусусиятлари ҳақида ишбилармон доираларни хабардор қилиш учун қўшма семинарлар ўтказишга ўзаро қизиқиш билдиришди.Шунингдек, ишчи гуруҳнинг учинчи йиғилишини 2027 йил февраль ойида Бангкок шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Ишчи гуруҳнинг учинчи йиғилиши 2027 йил февралида Бангкокда ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Таиланд билан мулоқотни ривожлантиришга тайёр.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини Евроосиё иқтисодий комиссияси интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Данияр Иманалиев Таиланд бош вазирининг маслаҳатчиси Вирапонг Прапх билан муҳокама қилди.
“Осиё минтақаси жаҳон иқтисодиётида катта ўрин эгаллаб, ижобий суръатни намоён этмоқда. Бу эса АСEАНнинг етакчи иқтисодиётларидан бири бўлган Таиланд билан мулоқотни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда. Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари энергетика, технологик ривожланиш, озиқ-овқат таъминоти, рақамлаштиришни ўз ичига олади", - деди ЕИК вазири Маниладаги учрашувда.
Томонлар ЕОИИ мамлакатлари ва Таиландда бизнес юритиш хусусиятлари ҳақида ишбилармон доираларни хабардор қилиш учун қўшма семинарлар ўтказишга ўзаро қизиқиш билдиришди.
Шунингдек, ишчи гуруҳнинг учинчи йиғилишини 2027 йил февраль ойида Бангкок шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.