https://sputniknews.uz/20261101/ozbekiston-va-indoneziya-savdoni-kengaytirmoqchi-qoshma-qomita-va-290-mln-aholisi-bor-bozor-61653987.html
Ўзбекистон ва Индонезия савдони кенгайтирмоқчи: қўшма қўмита ва 290 млн аҳолиси бор бозор
Ўзбекистон ва Индонезия савдони кенгайтирмоқчи: қўшма қўмита ва 290 млн аҳолиси бор бозор
Sputnik Ўзбекистон
Индонезия Ўзбекистондан қуруқ мева импорт қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 290 миллионга яқин аҳолиси бор мамлакат билан савдо ва озиқ-овқат бўйича қўшма қўмита тузишга келишилди. Ўзаро савдо 181,4 млн долларга етган.
2026-11-01T09:33+0500
2026-11-01T09:33+0500
2026-11-01T09:33+0500
озиқ-овқат
иқтисод
импорт
экспорт
жамшид ходжаев
инвестиция
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
авиарейс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61653631_0:63:1200:738_1920x0_80_0_0_9c8014788aac45f735ac00c2534befbb.jpg
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Индонезия озиқ-овқат хавфсизлиги, савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшма ҳукуматлараро қўмита ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Индонезиянинг ANTARA ахборот агентлиги мамлакат ҳукумати маълумотларига таяниб хабар берди.Қўмитанинг вазифаси эришилган келишувларни амалга ошириш ва қўшма иқтисодий лойиҳаларни мувофиқлаштиришдан иборат бўлади.29 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Индонезиянинг озиқ-овқат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Зулкифли Ҳасан ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.Индонезия томони тақдим этган маълумотларга кўра, 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 181,4 млн долларни ташкил этган. Бу 2021 йилга нисбатан 48,9 фоизга кўп.Жумладан, Индонезиянинг Ўзбекистонга экспорти 72,6 млн доллар, Ўзбекистондан импорти эса 108,8 млн долларга етган.Аввалроқ Ўзбекистон ва Индонезия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш, фитосанитария рухсатномаларини расмийлаштиришни тезлаштириш, қандолатчилик корхонаси ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш терминалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган эди.Бундан ташқари, 30 октябрь куни Индонезия вазири Зулкифли Ҳасан Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан учрашди. Томонлар чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш, барқарор қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
https://sputniknews.uz/20260514/uzbekistan-indonesia-islom-moliya-muhokama-57558962.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61653631_67:0:1134:800_1920x0_80_0_0_b45595ef025985dcfd457782acd5b3f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
озиқ-овқат, иқтисод, импорт, экспорт, жамшид ходжаев, инвестиция, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, авиарейс
озиқ-овқат, иқтисод, импорт, экспорт, жамшид ходжаев, инвестиция, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, авиарейс
Ўзбекистон ва Индонезия савдони кенгайтирмоқчи: қўшма қўмита ва 290 млн аҳолиси бор бозор
Ўзбекистон ва қарийб 290 млн аҳолиси бор Индонезия савдо ва озиқ-овқат бўйича қўшма қўмита тузади. Дунёда энг кўп мусулмон яшайдиган бу мамлакатга қуруқ мева экспорти ҳам муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Индонезия озиқ-овқат хавфсизлиги, савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшма ҳукуматлараро қўмита ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Индонезиянинг ANTARA ахборот агентлиги мамлакат ҳукумати маълумотларига таяниб
хабар берди.
Қўмитанинг вазифаси эришилган келишувларни амалга ошириш ва қўшма иқтисодий лойиҳаларни мувофиқлаштиришдан иборат бўлади.
29 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Индонезиянинг озиқ-овқат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Зулкифли Ҳасан ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.
Учрашувда Ўзбекистонда етиштирилган қуруқ меваларни Индонезияга етказиб бериш имкониятлари муҳокама қилинган.
Индонезия томони тақдим этган маълумотларга кўра, 2025 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 181,4 млн долларни ташкил этган. Бу 2021 йилга нисбатан 48,9 фоизга кўп.
Жумладан, Индонезиянинг Ўзбекистонга экспорти 72,6 млн доллар, Ўзбекистондан импорти эса 108,8 млн долларга етган.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Индонезия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш, фитосанитария рухсатномаларини расмийлаштиришни тезлаштириш, қандолатчилик корхонаси ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш терминалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган эди.
Шунингдек, 2026 йил 2 мартда бошланган эркин савдо келишуви бўйича музокаралар давом этмоқда. Тошкент ва Жакарта ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, 30 октябрь куни Индонезия вазири Зулкифли Ҳасан Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов билан учрашди. Томонлар чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқариш, барқарор қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилди.
Маълумот учун, Индонезия аҳолиси 288 миллион атрофида бўлиб, унинг 87 фоиздан ортиғи ислом динига эътиқод қилади. Мамлакат дунёда мусулмонлар сони энг кўп бўлган давлат ҳисобланади.