Кудерметова ва Тимофеева Хитойдаги WTA 250 турнирида ғолиб бўлди

© Федерация тенниса УзбекистанаКудерметова и Тимофеева выиграли турнир WTA 250 в Китае
Кудерметова и Тимофеева выиграли турнир WTA 250 в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.11.2026
Oбуна бўлиш
Аввал Россия номидан ўйнаган Кудерметова ва Тимофеева Ўзбекистон вакиллари сифатида Хитойдаги WTA 250 турнирида ғолиб бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган Guangzhou Open (WTA 250) турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб бўлди.
Финалда улар Тайвань вакилалари И-Сюань Чо ва И-Цзэнь Чо жуфтлигини 7:5, 7:6 (7:1) ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 1 соат 49 дақиқа давом этди.
Аввалроқ ярим финалда ўзбекистонлик теннисчилар америкалик машҳур спортчи Винус Уильямс ва индонезиялик Жанис Тьен жуфтлиги устидан 6:4, 6:7 (8:10), 10:6 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Эътиборлиси, Кудерметова ва Тимофеева аввал Россия номидан халқаро мусобақаларда иштирок этган. Тимофеева 2025 йил октябрда, Кудерметова эса декабрда Ўзбекистон номидан халқаро мусобақаларда иштирок эта бошлаган.
Ўзбекистон Теннис федерацияси уларнинг мамлакат терма жамоасига қўшилишини аёллар теннисини ривожлантириш ва халқаро майдондаги рақобатбардошликни оширишга қаратилган қадам сифатида баҳолаган.
Гуанчжоудаги ғалаба ҳар икки спортчи учун WTA асосий турининг жуфтлик баҳсларидаги илк чемпионлик бўлди.
Александра Бармичева стала чемпионкой турнира J200 в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Александра Бармичева Истанбулда J200 турнири чемпиони бўлди
Янгиликлар лентаси
0