https://sputniknews.uz/20261101/binance-kriptobirja-kiberhujum-61661151.html
Binance криптобиржаси 6,3 млрд долларлик киберҳужумдан сўнг зарарнинг 95 фоизини қоплади
Binance криптобиржаси 6,3 млрд долларлик киберҳужумдан сўнг зарарнинг 95 фоизини қоплади
Sputnik Ўзбекистон
Binance 6,3 млрд долларлик киберҳужумдан кейин пул ечишни босқичма-босқич тиклай бошлади. Биржа зарарнинг 95 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан қоплади. ФБР ҳужумда Шимолий Корея хакерларини айбламоқда.
2026-11-01T15:57+0500
2026-11-01T15:57+0500
2026-11-01T16:06+0500
киберхавфсизлик
киберҳужум
дунё янгиликлари
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61661281_0:135:1448:950_1920x0_80_0_0_dbf0763feceab7e460e3c89869803fdf.png
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Binance криптовалюта биржаси йирик киберҳужумдан сўнг активларни ечиб олиш хизматини босқичма-босқич тиклашни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида хабар берилди.Биринчи навбатда Bitcoin тармоғида пул ечиш имконияти қайта ишга туширилди. Кейинги босқичларда Ethereum, BNB, Solana, USDT ва бошқа криптоактивлар бўйича операциялар тикланиши режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни хакерлар Binance биржасининг интернетга уланган криптоҳамёнларига кириб, тахминан 6,3 млрд долларлик активларни ўғирлаган. Шундан сўнг биржа пул ечиш операцияларини вақтинча тўхтатган.Биржа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳамкорлари ёрдамида ўғирланган активларнинг қарийб 3 млрд долларлик қисмини блокчейн тармоқларида музлатишга эришган.АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФБР) 31 октябрь куни ушбу киберҳужум ортида Шимолий Корея билан боғлиқ TraderTraitor хакерлар гуруҳи турганини маълум қилди.ФБР маълумотларига кўра, жиноятчилар ўғирланган маблағларнинг бир қисмини Ethereum криптовалютасига айлантирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уларнинг кейинги ҳаракатларини кузатмоқда.Binance барча молиявий йўқотишларни ўз зиммасига олишини ва мижозлар зарар кўрмаслигини таъкидламоқда. Биржа тўлиқ техник ҳисоботни текширув якунлангач эълон қилишни режалаштирган.
https://sputniknews.uz/20260929/pentagon-xakerlar-malumotlar-60812904.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/01/61661281_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_c530df99584761b2c55eb4377ee04cce.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
киберхавфсизлик, киберҳужум, дунё янгиликлари, иқтисод
киберхавфсизлик, киберҳужум, дунё янгиликлари, иқтисод
Binance криптобиржаси 6,3 млрд долларлик киберҳужумдан сўнг зарарнинг 95 фоизини қоплади
15:57 01.11.2026 (янгиланди: 16:06 01.11.2026) Binance 6,3 млрд долларлик киберҳужумдан сўнг пул ечишни босқичма-босқич тикламоқда. Биржа зарарнинг 95 фоизини қоплаган.
ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Binance криптовалюта биржаси йирик киберҳужумдан сўнг активларни ечиб олиш хизматини босқичма-босқич тиклашни бошлади. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида
хабар берилди. Биринчи навбатда Bitcoin тармоғида пул ечиш имконияти қайта ишга туширилди. Кейинги босқичларда Ethereum, BNB, Solana, USDT ва бошқа криптоактивлар бўйича операциялар тикланиши режалаштирилган.
Компания маълумотига кўра, киберҳужум натижасида етказилган 6,3 млрд долларлик зарарнинг қарийб 95 фоизи биржанинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланган. Қолган 5 фоиз кам ликвидли криптоактивларга тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, 29 октябрь куни хакерлар Binance биржасининг интернетга уланган криптоҳамёнларига кириб, тахминан 6,3 млрд долларлик активларни ўғирлаган. Шундан сўнг биржа пул ечиш операцияларини вақтинча тўхтатган.
Биржа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳамкорлари ёрдамида ўғирланган активларнинг қарийб 3 млрд долларлик қисмини блокчейн тармоқларида музлатишга эришган.
АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФБР) 31 октябрь куни ушбу киберҳужум ортида Шимолий Корея билан боғлиқ TraderTraitor хакерлар гуруҳи турганини маълум қилди.
ФБР маълумотларига кўра, жиноятчилар ўғирланган маблағларнинг бир қисмини Ethereum криптовалютасига айлантирган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уларнинг кейинги ҳаракатларини кузатмоқда.
Киберҳужумнинг аниқ механизми бўйича текширув давом этмоқда. Дастлабки маълумотларда компания муҳандисларидан бирининг ноутбуки бузиб кирилган бўлиши мумкинлиги айтилган, бироқ кейинчалик бошқа заиф нуқталар ҳам аниқланган.
Binance барча молиявий йўқотишларни ўз зиммасига олишини ва мижозлар зарар кўрмаслигини таъкидламоқда. Биржа тўлиқ техник ҳисоботни текширув якунлангач эълон қилишни режалаштирган.