Пентагон 9 ой сезмаган: хакерлар 3 млн ҳарбий ва ходим маълумотларига киришган - ОАВ

CC BY-SA 2.0 / David B. Gleason / The PentagonШтаб-квартира Министерства обороны США
Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Oбуна бўлиш
Файлларнинг бир қисми шифрланмаган ҳолда сақланган. Ҳодиса АҚШда миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан хавотир уйғотмоқда. АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили ушбу маълумотларни тасдиқлаган
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги тизимидаги хавфсизлик заифлиги туфайли рухсатсиз фойдаланувчилар қарийб тўққиз ой давомида миллионлаб ходимларнинг шахсий маълумотлари сақланган файлларга кириш имконига эга бўлган. Бу ҳақда ABC News Пентагон расмийсига таяниб хабар берди.
Муаммо 2025 йил октябрида бошланган, аммо Пентагон уни фақат 2026 йил 16 июлда аниқлаган. Шундан сўнг тизимдаги заифлик бартараф этилган.
Пентагон расмийси маълумотига кўра, ҳодиса 2,76 миллион тирик ва яна қарийб 294 минг вафот этган кишининг маълумотларига таъсир қилган.
Ҳодиса АҚШ Мудофаа вазирлигининг Мудофаа кадрлар маълумотлари маркази — Defense Manpower Data Center (DMDC) тизимида юз берган. Унда амалдаги ва собиқ ҳарбийлар, фуқаролик ходимлари, пудратчилар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига оид 60 миллиондан ортиқ ёзув сақланади.
Очилган файлларда ижтимоий суғурта рақамлари, исм-фамилия, туғилган сана, алоқа маълумотлари, шунингдек, айрим ҳолларда ҳарбий хизмат ва мутахассислик ҳақидаги маълумотлар бўлган. Маълумотларнинг бир қисми шифрланмаган ҳолда сақланган.
ABC News қайд этишича, бундай маълумотлар фирибгарлик ва шахсни нишонга олишда қўлланиши мумкин, хизмат вазифалари ҳақидаги маълумотларнинг очилиши эса миллий хавфсизликка доир хавотирларни кучайтирган.
Пентагон маълумотлари очилиб қолган шахсларга бир йиллик кредит мониторинги ва шахсни тасдиқлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш хизматларини таклиф қилмоқда.
Количество киберинцидентов в доменной зоне .uz выросло на 570% - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Киберҳодисалар қарийб 7 баробар ошди — келажакда янада мураккаб таҳдидлар бўлиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0