Тошкентда “атом” синфлари очилмоқда

© Агентство "Узатом"В Ташкенте открывают "атомные" классы
В Ташкенте открывают атомные классы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўқувчилар "ММФИ" МТЯУ Тошкент филиалига ўқишга кириш учун мақсадли тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Тошкентда И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети қошидаги академик лицей ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети қошидаги International House-Tashkent академик лицейи негизида ихтисослаштирилган “атом” синфлари” ташкил этилмоқда. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, имзоланган англашув меморандумлари ўқувчиларни чуқурлаштирилган тарзда касбга тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Дастур физика, математика ва информатика фанларини чуқур ўрганиш, атом энергетикасининг замонавий технологиялари билан амалий танишиш, касбга эрта йўналтириш ҳамда қўшма илмий-маърифий тадбирларда иштирок этишни назарда тутади.
Ўқувчилар мутахассисларнинг маъруза ва семинарларида, олимпиадалар ҳамда касбга йўналтириш учрашувларида қатнашиш, шунингдек, "Москва муҳандислик-физика институти" миллий тадқиқот ядро университети Тошкент филиалига ўқишга кириш учун мақсадли тайёргарлик кўриш имкониятига эга бўлади. Бу эса лицейдаги ихтисослаштирилган таълимдан токи олий таълим ва атом саноатидаги касбий фаолиятгача бўлган узлуксиз таълим занжирини шакллантиради.

Қайд этилишича, Ўзбекистон учун бундай ташаббус стратегик аҳамиятга эга. Ядро энергетикасини ривожлантириш ва миллий атом инфратузилмасини барпо этиш ёшликданоқ хавфсиз ишлаш тамойилларини, технологик асосларни ва тинчлик мақсадидаги атом истиқболларини англайдиган малакали мутахассисларни талаб этади. Атом синфлари ушбу кадрлар захирасини тизимли равишда шакллантириш имконини беради.
Как Узбекистан готовится к будущему атомной энергетики: опыт и сотрудничество с МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Ўзбекистон атом энергетикасининг келажагига тайёргарлик: МАГАТЭ билан тажриба ва ҳамкорлик
Янгиликлар лентаси
0