“Ғолиблар бўлмайди”: Путин Европа мамлакатларига огоҳлантириш билан мурожаат қилди

© Фотохост-агентство саммита и форума Россия-Африка / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Москва Европа билан ҳеч қандай урушни хоҳламайди, аммо агар бирор нарса бўлса - мамлакат тайёр, деди Россия раҳбари.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Агар Россия ва Европа ўртасида ҳарбий можаро юз берса, ғолиблар бўлмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Россия-Африка форуми якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Кўпчилик 2030 йилгача урушга тайёргарлик кўриш ҳақида гапиряпти, бу тўғри ёки йўқ. Биринчидан, биз тайёрмиз. Лекин биз Европа билан ҳеч қандай урушни истамаймиз. Улар, агар кимдир хоҳласа, тайёрланаверсин”, - деди Россия раҳбари.

Путин Ғарб Россияни стратегик мағлубиятга учратиш мақсадига эриша олмаганини ва 2030 йилгача бунга эриша олмаслигини таъкидлади.
“Агар чуқурлашиб кетса, ғолиблар умуман бўлмайди. Буни ҳеч ким унутмасин” - дея қўшимча қилди Россия президенти.
Путин Россия Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари сабоқларини эсда тутишини ва бундай ҳолат юз бермаслиги учун ҳамма нарсани қилаётганини қўшимча қилди.
Помощник президента РФ Юрий Ушаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия–АҚШ–Украина музокаралари: Ушаков сана ва Европа иштироки ҳақида гапирди
Янгиликлар лентаси
0