Ўзбекистон ва Туркия Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш таъсис этади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган подписали соглашение об учреждении Совета высокого уровня по поддержке бизнеса.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган подписали соглашение об учреждении Совета высокого уровня по поддержке бизнеса.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Шунингдек, савдо ва ижтимоий таъминот соҳаларига оид икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Анқара шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашни таъсис этиш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди.
Хусусан:
Имтиёзли савдо битими доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш тўғрисидаги баённома;
Ижтимоий таъминот тўғрисидаги ҳукуматлараро битим ва уни амалга ошириш бўйича маъмурий битим;
2022 йил 29 мартда имзоланган давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қўшимча баённома.
Қайд этилишича, имзоланган ҳужжатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ишбилармон доиралар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда икки мамлакат фуқароларининг ижтимоий ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган.
Эслатамиз, Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этиш учун Туркияда бўлиб турибди.
Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с рабочим визитом в город Анкару - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида иштирок этиш учун Анқарага келди
Янгиликлар лентаси
0