ID-карталар билан сафар қилиш: Мирзиёев ТДТ саммитида қандай ташаббусларни илгари сурди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в 13-м саммите ОТГ в городе Анкаре.
Шавкат Мирзиёев принял участие в 13-м саммите ОТГ в городе Анкаре. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига учинчи давлатлар билан "ТДТ плюс" форматидаги ҳамкорликни соҳа вазирларининг учрашувларидан бошлашни таклиф этди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммитида иштирок этди.
Президент бугунги кунда халқаро муносабатлар тизими тубдан ўзгариб, геосиёсий рақобат кескинлашаётганини, туркий дунё атрофидаги минтақаларда кузатилаётган зиддиятлар хавфсизлик ва тараққиёт истиқболларига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.
Шу боис, Туркий давлатлар ташкилотини ўзаро ишонч ва амалий шериклик майдони сифатида янада жипслаштириш зарурлигига эътибор қаратди.
“Барчамиз ушбу эзгу йўлда якдилмиз ва ўз куч-ғайратимизни туркий бирдамлик учун сафарбар этишга тайёрмиз”, – деди Ўзбекистон етакчиси.
Мирзиёев туркий давлатлар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш юзасидан қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан:
Учинчи мамлакатлар билан “Туркий давлатлар ташкилоти плус” форматидаги ҳамкорликни соҳавий вазирлар учрашувларидан бошлаш таклиф этилди;
“Туркий дунё – 100” – юзта стратегик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳасини қамраб оладиган дастурни қабул қилиш таклиф этилди;
Нодир ва стратегик минералларни тўлиқ қайта ишлаш, "яшил" энергетика ускуналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, юқори даромадли маҳсулотлар тайёрлашга устувор аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ;
“Тижорат ишлари бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги кўп томонлама шартномани ишлаб чиқиш лозим;
“Туркий давлатлар логистика комплекслари тармоғи”ни ташкил этиш ва уни биргаликда бошқариш таклифи билдирилди;
Туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, бетакрор табиати, бой маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини дунёга биргаликда тақдим этиш мақсадида “Туркий туризм альянси”ни ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди;
Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида кўп томонлама битимни ишлаб чиқиш таклиф этилди. Унда ID-карталар асосида сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, чегарадан ўтиш ва мезбон давлат ҳудудида бўлиш тартибини соддалаштириш масалалари акс этиши лозим;
Мамлакат “Янги Ўзбекистон” стипендияси доирасида туркий давлатлар вакилларига ҳар йили 200 та таълим гранти ажратишга тайёр;
Туркий халқлар учун бирдек тушунарли бўлган ва тиллардаги муштарак сўзларни жамлайдиган “Умумтуркий сўзлар луғати”ни яратиш ташаббуси илгари сурилди.
Тадбирда ташкилотнинг янги бош котиби лавозимига Ўзбекистон вакили Мирвоҳид Азимов номзоди қўллаб-қувватланди. Шунингдек, навбатдаги саммит келгуси йили Ўзбекистонда ўтказилиши маълум қилинди.
Якунда Анқара декларацияси ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Касым-Жомарт Токаев выступил на 13 саммите Организации тюркских государств  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Тоқаев Россияни ТДТга кузатувчи сифатида киритишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0