Жавоҳир Синдаров АҚШдаги халқаро шахмат турнирида ғолиб бўлди

© SputnikДжавохир Синдаров
Джавохир Синдаров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Биринчи ўрин учун ўзбекистонлик шахматчи 125 минг доллар асосий мукофотга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтган "Clutch Chess: Champions Showdown 2026" турнири сўнгги куни бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров турнир ғолиби бўлди.
Уч кун давом этган мусобақада Синдаров дунёнинг етакчи гроссмейстерлари — Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Праггнанандҳаага қарши кураш олиб борди.
Синдаров турнирни 20,5 очко билан якунлаб, биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг долларни ташкил этди. Биринчи ўрин учун ўзбекистонлик шахматчи 125 минг доллар асосий мукофотга эга бўлди.
Бундан ташқари, у партиялардаги ғалабалари учун белгиланган пул бонусларини ва чемпионга аталган қўшимча жекпотни ҳам қўлга киритади.
Бу мусобақа Жавоҳир Синдаровнинг жаҳон чемпионлик унвони учун Гукеш Доммаражуга қарши ўтказадиган учрашуви олдидаги сўнгги турнири бўлди.
Церемония награждения победителей Всемирной шахматной олимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Синдаров FIDEнинг энг яхши шахматчиси деб топилди, Ўзбекистон термаси тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0