https://sputniknews.uz/20260928/fide-uzbekistan-taqdirlanish-60789226.html
Синдаров FIDEнинг энг яхши шахматчиси деб топилди, Ўзбекистон термаси тақдирланди
Синдаров FIDEнинг энг яхши шахматчиси деб топилди, Ўзбекистон термаси тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари тақдирланди. Жавоҳир Синдаров эса 2024–2026 йиллар цикли бўйича FIDEнинг энг яхши эркак шахматчиси деб... 28.09.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-09-28T10:58+0500
2026-09-28T10:58+0500
2026-09-28T10:58+0500
спорт
чемпион
шахмат
бутунжаҳон шахмат олимпиадаси
жавоҳир синдаров
нодирбек абдусатторов
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60788733_0:268:2445:1643_1920x0_80_0_0_05faa600025dad4296cb76aead67693c.jpg
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиада олтин медали ва кубогини қабул қилди.Ўзбекистон термаси мусобақани 20 очко билан биринчи ўринда якунлади. Ҳиндистон 18 очко билан кумуш, Германия ҳам 18 очко жамғариб бронза медалга сазовор бўлди. Тақдирлаш маросимида ўзбекистонлик шахматчиларнинг якка тартибдаги натижалари ҳам эътироф этилди. Нодирбек Абдусатторов биринчи тахтада энг яхши натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Жавоҳир Синдаров эса иккинчи тахта натижалари бўйича бронза медалга сазовор бўлди. Мукофот бир турнир натижаси учун эмас, балки икки йиллик даврдаги умумий натижалар учун берилади. Ушбу даврда Синдаров Жаҳон кубогида ғолиб чиқди, Номзодлар турнирида биринчи ўринни эгаллади ва жаҳон рейтингида кучли тўртликка кирди. Аёллар турнирида Хитой 20 очко билан чемпион бўлди. Қозоғистон кумуш, Ҳиндистон эса бронза медални қўлга киритди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 15 очко билан 13-ўринни эгаллади.
https://sputniknews.uz/20260927/madaminov-galaba-shaxmat-olimpiada-60775797.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1c/60788733_140:163:2202:1709_1920x0_80_0_0_b1fe14442f787cd6afebc9bd372d0c2c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, чемпион, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, жавоҳир синдаров, нодирбек абдусатторов, самарқанд
спорт, чемпион, шахмат, бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, жавоҳир синдаров, нодирбек абдусатторов, самарқанд
Синдаров FIDEнинг энг яхши шахматчиси деб топилди, Ўзбекистон термаси тақдирланди
Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари тақдирланди. Жавоҳир Синдаров эса 2024–2026 йиллар цикли бўйича FIDEнинг энг яхши эркак шахматчиси деб топилди.
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Самарқандда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиада олтин медали ва кубогини қабул қилди.
Ўзбекистон термаси мусобақани 20 очко билан биринчи ўринда якунлади. Ҳиндистон 18 очко билан кумуш, Германия ҳам 18 очко жамғариб бронза медалга сазовор бўлди.
Тақдирлаш маросимида ўзбекистонлик шахматчиларнинг якка тартибдаги натижалари ҳам эътироф этилди. Нодирбек Абдусатторов биринчи тахтада энг яхши натижани қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Жавоҳир Синдаров эса иккинчи тахта натижалари бўйича бронза медалга сазовор бўлди.
Синдаров маросимда яна бир йирик мукофотни ҳам қабул қилди. У FIDE томонидан илк бор таъсис этилган Excellence Awards доирасида 2024–2026 йиллар Олимпиада циклининг энг яхши эркак шахматчиси деб топилди.
Мукофот бир турнир натижаси учун эмас, балки икки йиллик даврдаги умумий натижалар учун берилади. Ушбу даврда Синдаров Жаҳон кубогида ғолиб чиқди, Номзодлар турнирида биринчи ўринни эгаллади ва жаҳон рейтингида кучли тўртликка кирди.
Аёллар турнирида Хитой 20 очко билан чемпион бўлди. Қозоғистон кумуш, Ҳиндистон эса бронза медални қўлга киритди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 15 очко билан 13-ўринни эгаллади.