ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Товарлар ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларда 2025 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари валюталаридаги тўловлар улуши 93,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Беларусь Миллий банки бошқаруви раиси Роман Головченко ЕОИИга аъзо давлатлар марказий (миллий) банкларининг Валюта сиёсати бўйича маслаҳат кенгаши йиғилишида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 8 ойида ЕОИИ мамлакатларининг ўзаро савдо ҳажми 67,6 млрд долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга ошди.Прогнозларга кўра, жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ўсиб, қарийб 106 млрд долларини ташкил этади.Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ давлатларидаги жорий иқтисодий вазият, пул-кредит сиёсатининг амалга оширилиш жараёнини муҳокама қилди ҳамда ноқонуний тўлов операцияларига қарши курашиш бўйича тажриба алмашди.Шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари марказий банкларининг рақамли валюталаридан фойдаланиш тажрибаси ва уларни жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилиб, виртуал активларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.
Иттифоқда жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ўсиб, қарийб 106 млрд долларини ташкил этиши кутиляпти.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Товарлар ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларда 2025 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари валюталаридаги тўловлар улуши 93,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Беларусь Миллий банки бошқаруви раиси Роман Головченко ЕОИИга аъзо давлатлар марказий (миллий) банкларининг Валюта сиёсати бўйича маслаҳат кенгаши йиғилишида маълум қилди.
“Миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар қисмида уларнинг барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Товарлар ва хизматлар экспорти ва импорти бўйича ўзаро ҳисоб-китобларда ЕОИИ мамлакатлари валютасидаги тўловлар улуши 93,5 фоизни ташкил этди”, - деди Головченко. Унинг сўзларидан Sputnik Беларусь иқтибос келтирди.
Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 8 ойида ЕОИИ мамлакатларининг ўзаро савдо ҳажми 67,6 млрд долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга ошди.
Прогнозларга кўра, жорий йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ўсиб, қарийб 106 млрд долларини ташкил этади.
“Ўзаро савдонинг бундай суръати ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиётининг, жумладан, ташқи босимга чидамлилигини ва интеграция алоқаларининг зарурлигини тасдиқлайди”, - дея тушунтирди Беларусь Миллий банки раиси.
Йиғилиш иштирокчилари ЕОИИ давлатларидаги жорий иқтисодий вазият, пул-кредит сиёсатининг амалга оширилиш жараёнини муҳокама қилди ҳамда ноқонуний тўлов операцияларига қарши курашиш бўйича тажриба алмашди.
Шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари марказий банкларининг рақамли валюталаридан фойдаланиш тажрибаси ва уларни жорий этиш истиқболлари кўриб чиқилиб, виртуал активларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.