Электр ва газ истеъмоли учун компенсация тўлаш муддати 2028 йил апрелигача узайтирилди

© Sputnik / Бахром ХатамовСокращение бедности
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Электр ва газ учун компенсация олишда даромад мезони ҳам оширилди.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича базавий меъёр доирасидаги тарифлар билан базавий меъёрдан ортиқ истеъмол учун белгиланган тарифлар ўртасидаги фарқни компенсация қилиш муддати 2028 йил 1 апрелга қадар узайтирилади. Бу президент имзолаган фармонда кўзда тутилган.
Бундан ташқари, кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам тўлаш муддати эса 2029 йил 1 январга қадар узайтирилади.
Ҳужжат билан оилаларнинг эҳтиёжмандлигини аниқлашда оиладаги жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад мезони ҳам оширилади.
Хусусан:
электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация тайинлашда — минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан 2 бараваригача (1,072 млндан 1,43 млн сўмгача);
кўмир сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун моддий ёрдам ажратишда — минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 2 бараваригача (715 мингдан 1,43 млн сўмгача);
“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан коммунал харажатларни қоплаш, коммунал тўловлар бўйича мавжуд қарздорликни бартараф этиш, шунингдек, кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплашда — минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 2 бараваригача оширилади (715 мингдан 1,43 млн сўмгача).
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилади
Янгиликлар лентаси
0