Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9 ойда 65,4 млрд долларга етди

Oбуна бўлиш
Импорт 5,36 млрд долларга ўсган, экспорт эса 1,49 млрд долларга камайган. Олтинсиз товарлар экспорти эса 31,6 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд долларни ташкил этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 млрд долларга ёки 6,3 фоизга кўп.
Бироқ ўсиш асосан импорт ҳисобига таъминланди. У ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,36 млрд долларга ошиб, 39,6 млрд долларга етди. Экспорт эса 1,49 млрд долларга камайиб, 25,8 млрд долларни ташкил этди. Натижада ташқи савдодаги манфий сальдо 13,7 млрд долларга етди.
Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31,6 фоизга ўсиб, 13,3 млрд долларни ташкил қилди.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0