Ўзбекистон Коста-Рикани енгди: B дивизионида 9–12-ўринлар учун кураш давом этади

© UFA - Федерация футбола УзбекистанаЧМ FIFA U-15: Узбекистан победил Коста-Рику со счетом 2:1
ЧМ FIFA U-15: Узбекистан победил Коста-Рику со счетом 2:1 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Oбуна бўлиш
Бу жамоанинг мусобақадаги саккизинчи учрашувида қўлга киритган олтинчи ғалабаси бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг 15 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоаси Озарбайжонда ўтаётган FIFA U-15 жаҳон чемпионати ва фестивалида Коста-Рикани 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув Ўзбекистон футболчилари учун омадсиз бошланди. Биринчи дақиқадаёқ Коста-Рика ҳисобни очди. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб, Редван Умеров мувозанатни тиклади — 1:1.
Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди. Иккинчи бўлимнинг 36-дақиқасида Миржалол Фарҳодов гол уриб, Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади — 2:1.
Бу Павел Соломин бошчилигидаги жамоанинг мусобақадаги саккизинчи учрашувида қўлга киритган олтинчи ғалабаси бўлди.
Ўзбекистоннинг қандай имкониятлари қолди?
28 октябрда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси B дивизионининг 1/8 финалида Мадагаскарга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, дивизион ғолиблиги учун курашдан чиққан эди.
Бироқ мусобақа регламентига кўра, плей-оффда мағлуб бўлган жамоалар ҳам ўз иштирокини давом эттиради ва якуний ўринлар учун курашади.
Коста-Рика устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистонга B дивизионида 9–12-ўринлар учун курашни давом эттириш имконини берди. Жамоа қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозонса, ушбу дивизионда тўққизинчи ўринни эгаллаши мумкин.
FIFA U-15 жаҳон чемпионати ва фестивали 30 октябрь куни якунланади.
Сборная Узбекистана вышла в 1/8 финала дивизиона B в ЧМ U-15 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2026
FIFA U-15 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон Гватемалани енгиб, B дивизиони 1/8 финалига чиқди
Янгиликлар лентаси
0