https://sputniknews.uz/20261028/fifa-world-cup-uzbekistan-61565892.html
FIFA U-15 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон Гватемалани енгиб, B дивизиони 1/8 финалига чиқди
FIFA U-15 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон Гватемалани енгиб, B дивизиони 1/8 финалига чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Гватемалани 4:1 ҳисобида енгиб, ЖЧнинг B дивизионида 1/8 финалга чиқди. Бу олтинчи ўйиндаги бешинчи ғалаба. 28.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-28T15:59+0500
2026-10-28T15:59+0500
2026-10-28T16:11+0500
спорт
футбол
жаҳон чемпионати
озарбайжон
ёшлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61565714_0:480:2560:1920_1920x0_80_0_0_ffdb5a74ed0aaf2fb75069f3780daad6.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Озарбайжонда ўтказилаётган FIFA U-15 жаҳон чемпионати ва фестивалида Ўзбекистон терма жамоаси Гватемалани 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, B дивизионининг 1/8 финалига йўл олди.Бу Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг мусобақадаги олтинчи ўйинда қўлга киритган бешинчи ғалабаси бўлди.Аввалроқ Павел Соломин бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Багама оролларини 6:1, Қозоғистонни 2:0, Гуамни 6:0 ва Мьянмани 4:0 ҳисобида мағлуб этган, фақат Ганага 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан W гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, B дивизионига йўл олган.28 октябрдаги Гватемалага қарши ғалабадан сўнг жамоанинг мусобақада урган голлари сони 23 тага етди. Дарвозасидан эса 6 та тўп ўтказиб юборган.Россия барча гуруҳ ўйинларида ғалаба қозондиРоссия U-15 терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этди. Денис Первушин бошчилигидаги жамоа бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, AE гуруҳида 15 очко билан биринчи ўринни эгаллади.Россия Суданни 12:0, Сьерра-Леонени 7:0, Жибутини 13:0, Афғонистонни 8:0 ва Туркияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.Жамоа чемпионлик учун кураш олиб бориладиган A дивизионига йўл олди. 28 октябрдаги 1/16 финалда унинг рақиби Мексика терма жамоаси бўлди.Эътиборлиси, мазкур мусобақа Россия ўсмирлар терма жамоасининг 2022 йилдан буён FIFA шафелигидаги биринчи расмий турнири ҳисобланади. Россия унда ўз давлат байроғи ва мадҳияси билан иштирок этмоқда.189 та жамоа иштирок этаётган ғайриоддий чемпионатFIFA тарихида биринчи марта ўтказилаётган U-15 жаҳон чемпионати ва фестивалида 189 та мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда.Мусобақа одатий футболдан фарқ қилади. Майдонда ҳар бир жамоадан 8 нафар футболчи ҳаракат қилади. Учрашувлар 20 дақиқалик иккита бўлимдан иборат бўлиб, майдон ўлчами 68×47 метрни ташкил этади.Мусобақанинг яна бир ўзига хос жиҳати — барча иштирокчилар охирги кунгача ўйинларда қатнашади. Мағлуб бўлган жамоалар ҳам тегишли ўринлар учун баҳсларни давом эттиради.Чемпионат 30 октябрь куни якунланади. Ҳал қилувчи учрашувлар Бокудаги Crystal Hall мажмуасида ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20261027/uzbekistan-russia-oyin-61520923.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61565714_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_d85d2a829133e65d409007e2c529fe49.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, жаҳон чемпионати, озарбайжон, ёшлар, ўзбекистон
спорт, футбол, жаҳон чемпионати, озарбайжон, ёшлар, ўзбекистон
FIFA U-15 жаҳон чемпионати: Ўзбекистон Гватемалани енгиб, B дивизиони 1/8 финалига чиқди
15:59 28.10.2026 (янгиланди: 16:11 28.10.2026) Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Гватемалани 4:1 ҳисобида енгиб, ЖЧнинг B дивизионида 1/8 финалга чиқди. Бу олтинчи ўйиндаги бешинчи ғалаба.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Озарбайжонда ўтказилаётган FIFA U-15 жаҳон чемпионати ва фестивалида Ўзбекистон терма жамоаси Гватемалани 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, B дивизионининг 1/8 финалига йўл олди.
Бу Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг мусобақадаги олтинчи ўйинда қўлга киритган бешинчи ғалабаси бўлди.
Аввалроқ Павел Соломин бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Багама оролларини 6:1, Қозоғистонни 2:0, Гуамни 6:0 ва Мьянмани 4:0 ҳисобида мағлуб этган, фақат Ганага 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан W гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, B дивизионига йўл олган.
28 октябрдаги Гватемалага қарши ғалабадан сўнг жамоанинг мусобақада урган голлари сони 23 тага етди. Дарвозасидан эса 6 та тўп ўтказиб юборган.
Россия барча гуруҳ ўйинларида ғалаба қозонди
Россия U-15 терма жамоаси ҳам гуруҳ босқичида муваффақиятли иштирок этди. Денис Первушин бошчилигидаги жамоа бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, AE гуруҳида 15 очко билан биринчи ўринни эгаллади.
Россия Суданни 12:0, Сьерра-Леонени 7:0, Жибутини 13:0, Афғонистонни 8:0 ва Туркияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, Россия футболчилари бешта ўйинда 44 та гол уриб, фақат битта тўп ўтказиб юборди.
Жамоа чемпионлик учун кураш олиб бориладиган A дивизионига йўл олди. 28 октябрдаги 1/16 финалда унинг рақиби Мексика терма жамоаси бўлди.
Эътиборлиси, мазкур мусобақа Россия ўсмирлар терма жамоасининг 2022 йилдан буён FIFA шафелигидаги биринчи расмий турнири ҳисобланади. Россия унда ўз давлат байроғи ва мадҳияси билан иштирок этмоқда.
189 та жамоа иштирок этаётган ғайриоддий чемпионат
FIFA тарихида биринчи марта ўтказилаётган U-15 жаҳон чемпионати ва фестивалида 189 та мамлакат терма жамоаси иштирок этмоқда.
Мусобақа одатий футболдан фарқ қилади. Майдонда ҳар бир жамоадан 8 нафар футболчи ҳаракат қилади. Учрашувлар 20 дақиқалик иккита бўлимдан иборат бўлиб, майдон ўлчами 68×47 метрни ташкил этади.
Гуруҳ босқичидан кейин жамоалар натижаларига қараб A, B, C, D, E ва F дивизионларига ажратилган. Ҳар бир дивизионда алоҳида ғолиб аниқланади. Бироқ фақат A дивизиони ғолиби турнирнинг мутлақ чемпиони ҳисобланади.
Мусобақанинг яна бир ўзига хос жиҳати — барча иштирокчилар охирги кунгача ўйинларда қатнашади. Мағлуб бўлган жамоалар ҳам тегишли ўринлар учун баҳсларни давом эттиради.
Чемпионат 30 октябрь куни якунланади. Ҳал қилувчи учрашувлар Бокудаги Crystal Hall мажмуасида ўтказилади.