https://sputniknews.uz/20261029/uklon-taksi-agregator-61585306.html
Рақобат қўмитаси "Uklon" компаниясини устун мавқега эга такси агрегатори деб топди
Рақобат қўмитаси "Uklon" компаниясини устун мавқега эга такси агрегатори деб топди
Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитаси Uklon’ни устун мавқега эга такси агрегатори деб эътироф этди. Компанияда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Қўмита такси нархлари ва ҳайдовчиларга хизмат кўрсатишни ҳам ўрганмоқда.
2026-10-29T11:29+0500
2026-10-29T11:29+0500
2026-10-29T11:29+0500
такси
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
жамият
ҳайдовчилар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1d/61585120_0:55:1448:870_1920x0_80_0_0_1159fa07ea925eab06b66fa10a37417e.png
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Uklon UB” МЧЖ ХК такси агрегаторлари хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.Қўмита маълумотига кўра, тегишли қарор йўловчиларни ташиш учун буюртмаларни қабул қилиш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик хизматлари бозорига тааллуқли.Шунингдек, Рақобат қўмитаси компания фаолиятини белгиланган тартибда мониторинг қилиб боради.Таъкидлаш жоизки, устун мавқега эга деб эътироф этилиш компания томонидан қонунбузарлик содир этилганини англатмайди.Аввалроқ 2024 йилда Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни ҳам мазкур хизматлар бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этган эди.Эслатиб ўтамиз, 15 октябрда Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва инсофсиз рақобат аломатлари юзасидан ўрганиш бошлаган эди.Агар ўрганиш давомида рақобат қонунчилиги ёки истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилгани аниқланса, белгиланган тартибда текширув ўтказилиши ва тегишли чоралар кўрилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260730/vetnam-vingroup-uzbekistan-reja-59371302.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1d/61585120_0:0:1448:1086_1920x0_80_0_0_38755f9fe1b24dc6c15c5ee2c74d40f9.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
такси, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси , жамият, ҳайдовчилар, ўзбекистон
такси, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси , жамият, ҳайдовчилар, ўзбекистон
Рақобат қўмитаси "Uklon" компаниясини устун мавқега эга такси агрегатори деб топди
Энди компания фаолияти мунтазам мониторинг қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. “Uklon UB” МЧЖ ХК такси агрегаторлари хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
хабар берди.
Қўмита маълумотига кўра, тегишли қарор йўловчиларни ташиш учун буюртмаларни қабул қилиш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик хизматлари бозорига тааллуқли.
Эндиликда компания фаолиятида мажбурий тартибда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Ушбу тизим рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва устун мавқени суиистеъмол қилишнинг олдини олишга қаратилган.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси компания фаолиятини белгиланган тартибда мониторинг қилиб боради.
Таъкидлаш жоизки, устун мавқега эга деб эътироф этилиш компания томонидан қонунбузарлик содир этилганини англатмайди.
Аввалроқ 2024 йилда Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни ҳам мазкур хизматлар бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 15 октябрда Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг хизмат нархлари ва инсофсиз рақобат аломатлари юзасидан ўрганиш бошлаган эди.
Бунга айрим йирик агрегаторлар фаолиятидаги техник носозликлар фонида бошқа платформаларда ҳам тиғиз вақтларда такси нархлари бир неча баробаргача қимматлашгани сабаб бўлган.
Агар ўрганиш давомида рақобат қонунчилиги ёки истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилгани аниқланса, белгиланган тартибда текширув ўтказилиши ва тегишли чоралар кўрилиши мумкин.