Норвегия бош вазири FTни Путин билан суҳбат ҳақида ёлғон маълумот беришда айблади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишПрибытие участников саммита Европейского политического сообщества в Праге
Прибытие участников саммита Европейского политического сообщества в Праге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Oбуна бўлиш
Финляндия ҳар икки давлат номидан нашр билан боғланиб, мақолага тузатиш киритишни сўраган
ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре "Financial Times" (FT) газетасининг Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбати ҳақидаги маълумотларини ёлғон деб атади ва нашрдан уларни тузатишни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Гап 27 октябрь куни Путин, Финляндия президенти Александр Стубб ва Норвегия бош вазири Стёре ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти ҳақида кетмоқда.
Нашр 28 октябрда эълон қилган мақоласида учта манбага таяниб, Путин 90 дақиқалик суҳбатнинг катта қисмини ўрта асрлардаги славянлар тарихи ҳақида ҳикоя қилишга сарфлаганини ёзган. Нашрга кўра, шу сабабли Украинадаги можарони ҳал этиш масалалари, жумладан, ўт очишни тўхтатиш имкониятларини муҳокама қилишга кам вақт қолган.
Бироқ суҳбатда бевосита иштирок этган Норвегия бош вазири бу маълумотларни рад этди.

“Биз "Financial Times"дан бу маълумотни тузатишни сўрадик, чунки бу ҳақиқат эмас. Улар буни тузатади, чунки суҳбатда биз иштирок этганмиз”, — деди Стёре журналистларга.

Бош вазирнинг тушунтиришича, Путин суҳбат давомида Европадаги вазиятга ўз муносабатини билдирган ҳамда 2014 йилдан ҳозирги кунгача содир бўлган воқеаларни шарҳлаган.
Стёре TV 2 телеканалига берган изоҳида Путин суҳбат давомида асосан ўзи гапиргани ҳақидаги иддаоларга ҳам қўшилмади. Унинг сўзларига кўра, томонларга ўз фикрларини билдириш учун тахминан тенг вақт ажратилган.

Норвегия бош вазири девонининг давлат котиби Бханужа Расианинг VG нашрига маълум қилишича, Финляндия икки мамлакат номидан "Financial Times" билан боғланиб, мақолага тузатиш киритишни сўраган.

FT билан боғланган Норвегиянинг VG нашрига кўра, улар Норвегия бош вазирининг илтимосини бажаришдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Путин, Стубб ва Стёре ўртасидаги телефон суҳбати 27 октябрда Финляндия ва Норвегия ташаббуси билан бўлиб ўтган.
Путин обсудил с Стуббом и Стёре условия мира на Украине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Финляндия ва Норвегия раҳбарлари билан Украинада тинчлик шартларини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0