https://sputniknews.uz/20261028/uzbekistan-tibbiyot-loyiha-61571456.html
Ўзбекистонда 2,7 млрд долларлик 35 та тиббиёт лойиҳаси: қаерда нима қурилади?
Ўзбекистонда 2,7 млрд долларлик 35 та тиббиёт лойиҳаси: қаерда нима қурилади?
Sputnik Ўзбекистон
Миллий онкология ва неврология марказлари, Самарқандда 800 ўринли шифохона ва Нукусда оналар ва болалар маркази қурилиши режалаштирилган. Қўшимча 1 млрд долларлик 9 та лойиҳа таклиф қилинган.
2026-10-28T18:46+0500
2026-10-28T18:46+0500
2026-10-28T18:46+0500
шавкат мирзиёев
шифохона
шифокор
жамият
қурилиш
касаллик
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61571286_0:98:1900:1167_1920x0_80_0_0_5661dace112d7f13f36eb6505c3e21ef.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида умумий қиймати 2,7 млрд доллар бўлган 35 та инвестиция лойиҳасидан иборат портфель шакллантирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга тиббиёт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.Лойиҳалар доирасида янги ихтисослашган марказлар ва кўп тармоқли шифохоналар қуриш, мавжуд тиббиёт муассасаларини замонавий жиҳозлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.Хусусан, қуйидаги тиббиёт муассасаларини барпо этиш режалаштирилмоқда:Шунингдек, Термиз шаҳрида тиббий таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган.Улар неврология ва инсульт, руҳий саломатлик ва наркология хизматлари, болалар онкологияси ва гематологияси инфратузилмасини ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш ҳамда тез тиббий ёрдам автопаркини янгилашни қамраб олади.Тақдимотда тиббиётга инвестиция жалб қилишни соҳанинг ягона мастер-режаси билан боғлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шу асосда 2040 йилгача мўлжалланган инвестиция стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.Унга кўра, аввало, амалдаги лойиҳалар хатловдан ўтказилиб, уларнинг долзарблиги ва амалга ошириш имкониятлари баҳоланади. Кейин ҳудудлар аҳолисининг эҳтиёжларига мос лойиҳалар танланиб, ягона инвестиция портфели шакллантирилади.Тиббиёт муассасалари фаолиятига хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш ҳам режалаштирилган. 2027 йилдан давлат тиббиёт муассасалари айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий ташкилотлардан харид қилиши мумкин бўлади.Шунингдек, 2030 йилгача бешта йирик тиббиёт муассасасида профессионал бошқарувни йўлга қўйиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20261027/shifoxonalar-xizmatlar-xususiy-sektor-61519492.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61571286_107:0:1794:1265_1920x0_80_0_0_683a0665656eba5bdb1c62a52a447732.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, шифохона, шифокор, жамият, қурилиш, касаллик, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, шифохона, шифокор, жамият, қурилиш, касаллик, ўзбекистон
Ўзбекистонда 2,7 млрд долларлик 35 та тиббиёт лойиҳаси: қаерда нима қурилади?
Ўзбекистонда 2,7 млрд долларлик 35 та тиббиёт лойиҳаси шакллантирилган. Янги марказлар ва шифохоналар қуриш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида умумий қиймати 2,7 млрд доллар бўлган 35 та инвестиция лойиҳасидан иборат портфель шакллантирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга тиббиёт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан ўтказилган тақдимотда
маълум қилинди.
Лойиҳалар доирасида янги ихтисослашган марказлар ва кўп тармоқли шифохоналар қуриш, мавжуд тиббиёт муассасаларини замонавий жиҳозлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Хусусан, қуйидаги тиббиёт муассасаларини барпо этиш режалаштирилмоқда:
Миллий онкология маркази;
Республика неврология ва инсульт маркази;
Тошкент вилоятида катталар учун кўп тармоқли тиббиёт маркази;
Қашқадарё вилоятида янги шифохоналар;
Нукус шаҳрида оналар ва болалар маркази;
Самарқанд шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосида 800 ўринли шифохона;
Бухоро вилоятида кўп тармоқли тиббиёт муассасаси.
Шунингдек, Термиз шаҳрида тиббий таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган.
Бундан ташқари, умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган яна 9 та истиқболли лойиҳа бўйича таклифлар шакллантирилган.
Улар неврология ва инсульт, руҳий саломатлик ва наркология хизматлари, болалар онкологияси ва гематологияси инфратузилмасини ривожлантириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш ҳамда тез тиббий ёрдам автопаркини янгилашни қамраб олади.
Тақдимотда тиббиётга инвестиция жалб қилишни соҳанинг ягона мастер-режаси билан боғлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Шу асосда 2040 йилгача мўлжалланган инвестиция стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
Унга кўра, аввало, амалдаги лойиҳалар хатловдан ўтказилиб, уларнинг долзарблиги ва амалга ошириш имкониятлари баҳоланади. Кейин ҳудудлар аҳолисининг эҳтиёжларига мос лойиҳалар танланиб, ягона инвестиция портфели шакллантирилади.
Тиббиёт муассасалари фаолиятига хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш ҳам режалаштирилган. 2027 йилдан давлат тиббиёт муассасалари айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий ташкилотлардан харид қилиши мумкин бўлади.
2030 йилга бориб хизматлар харидида аутсорсинг улушини 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Жараённинг шаффофлигини таъминлаш учун “Тиббиёт аутсорсинги” электрон тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, 2030 йилгача бешта йирик тиббиёт муассасасида профессионал бошқарувни йўлга қўйиш режалаштирилган.