Ўзбекистон парламент делегацияси БРИКС форумида қатнашди: қандай қарорлар қабул қилинди?

© Законодательная палата Олий Мажлиса Депутат Законодательной палаты принял участие в парламентском форуме БРИКС
Депутат Законодательной палаты принял участие в парламентском форуме БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2026
Oбуна бўлиш
Нью-Деҳлида БРИКСнинг XII парламент форуми якунланди. Унда Ўзбекистон делегацияси қатнашди ва қўшма декларация қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида 26–27 октябрь кунлари бўлиб ўтган БРИКСга аъзо ва ҳамкор мамлакатлар парламентларининг XII форумида Ўзбекистон парламент делегацияси ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Форум "Халқ манфаатлари йўлида тараққиётни таъминлаш учун парламентларни мустаҳкамлаш" мавзусига бағишланди. Унда БРИКСга аъзо давлатлар ва ҳамкор мамлакатлар парламентлари вакиллари глобал муаммоларни ҳал этишда қонун чиқарувчи органларнинг ролини муҳокама қилди.
Форумнинг биринчи ялпи мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулрух Агзамова маъруза қилди.
У иқлим ўзгариши, иқтисодий беқарорлик ва бошқа глобал муаммолар шароитида давлат институтларининг барқарорлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва институционал барқарорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Агзамованинг таъкидлашича, ҳеч бир давлат глобал муаммоларни якка ҳолда ҳал эта олмайди. Шу боис парламентлараро мулоқот, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Форум якунида қўшма декларация қабул қилинди. Ҳиндистон парламенти тарқатган ҳужжатда БМТ, жумладан, Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш, глобал бошқарув тизимида ривожланаётган мамлакатлар иштирокини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, декларацияда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, улардан парламентлар фаолиятида фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга эътибор қаратилди.
Ҳужжатда халқаро терроризм, террорчиликни молиялаштириш ва трансчегаравий таҳдидларга қарши курашиш масалалари ҳам ўрин олди.
Форумга Ҳиндистон парламенти қуйи палатаси раиси Ом Бирла мезбонлик қилди. Тадбир давомида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам хорижий парламент делегациялари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Саммит БРИКС в ЮАР. - Sputnik Ўзбекистон
БРИКС (BRICS)

БРИКС — сиёсий, иқтисодий ва молиявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган давлатлараро бирлашма. Унинг номи дастлабки аъзо давлатлар — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка номларининг инглизча бош ҳарфларидан олинган. Ўзбекистон 2025 йил 1 январдан БРИКСнинг ҳамкор мамлакати мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседание саммита БРИКС в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2026
Путин: БРИКС давлатлари ўртасидаги савдо 1,2 трлн долларга етди
Янгиликлар лентаси
0