https://sputniknews.uz/20260913/brics-davlatlar-savdo-60412643.html
Путин: БРИКС давлатлари ўртасидаги савдо 1,2 трлн долларга етди
Путин: БРИКС давлатлари ўртасидаги савдо 1,2 трлн долларга етди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин БРИКС+ йиғилишида уюшма давлатлари ўртасидаги савдо 1,2 трлн долларга етганини айтди. Уюшма жаҳон экспортининг қарийб чорак қисмини ва глобал ЯИМ ўсишининг 49 фоизини таъминламоқда ҳам.
2026-09-13T13:18+0500
2026-09-13T13:18+0500
2026-09-13T13:18+0500
дунё янгиликлари
брикс (brics)
ҳиндистон
владимир путин
экспорт
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60412468_0:0:2838:1597_1920x0_80_0_0_4a5f0e25213613a5ad1ebc8789835442.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. БРИКС давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми 1,2 трлн долларга етди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Нью-Деҳлидаги БРИКС+ форматидаги йиғилишда маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, БРИКС мамлакатлари ҳозир жаҳон экспортининг қарийб тўртдан бир қисмини таъминламоқда. Путин БРИКСнинг ҳали тўлиқ ишга солинмаган асосий захираларидан бири иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётларининг ўзаро бир-бирини тўлдиришида эканини таъкидлади. Бу янги ишлаб чиқариш, технологиялар, хизматлар ва бозорлар занжирини шакллантириш имконини беради.Россия раҳбари бу жараённи БРИКСнинг умумий ўсиш платформасини шакллантириш деб атади. Унинг фикрича, бундай платформа нафақат уюшма аъзолари, балки ҳамкор давлатлар учун ҳам очиқ бўлиши керак.Шунингдек, у БРИКС давлатларида ташқи конъюнктурадан мустақил товарлар, хизматлар ва капитал ҳаракати каналлари шаклланганини қайд этди.Путин Россия илгари сурган амалий ташаббусларга ҳам эътибор қаратди. Улар орасида БРИКСнинг тўлов ва ҳисоб-китоб-депозитар инфратузилмасини яратиш, қайта суғурталаш механизмини жорий этиш ва дон биржасини ташкил қилиш бор.Бу таклифлар аввал ҳам билдирилган, аммо 13 сентябрдаги БРИКС+ йиғилишида Россия президенти уларни яна бир бор қўллаб-қувватлашга чақирди.
https://sputniknews.uz/20260912/kam-sonli-mamlakatlar-uchun-xizmat-qilgan-bir-qutbli-dunyo-otmishda-qolmoqda--putin-60397013.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0d/60412468_0:0:2524:1892_1920x0_80_0_0_596eced8c4a7c9f2df872f581ec4d4f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, брикс (brics), ҳиндистон, владимир путин, экспорт, иқтисод
дунё янгиликлари, брикс (brics), ҳиндистон, владимир путин, экспорт, иқтисод
Путин: БРИКС давлатлари ўртасидаги савдо 1,2 трлн долларга етди
Россия президенти БРИКС+ йиғилишида уюшма давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми ҳозирда 1,2 трлн долларга етганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. БРИКС давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми 1,2 трлн долларга етди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Нью-Деҳлидаги БРИКС+ форматидаги йиғилишда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, БРИКС мамлакатлари ҳозир жаҳон экспортининг қарийб тўртдан бир қисмини таъминламоқда.
Сўнгги йилларда глобал ялпи ички маҳсулот ўсишининг 49 фоизи ҳам уюшма давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Путин БРИКСнинг ҳали тўлиқ ишга солинмаган асосий захираларидан бири иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётларининг ўзаро бир-бирини тўлдиришида эканини таъкидлади. Бу янги ишлаб чиқариш, технологиялар, хизматлар ва бозорлар занжирини шакллантириш имконини беради.
Россия раҳбари бу жараённи БРИКСнинг умумий ўсиш платформасини шакллантириш деб атади. Унинг фикрича, бундай платформа нафақат уюшма аъзолари, балки ҳамкор давлатлар учун ҳам очиқ бўлиши керак.
Шунингдек, у БРИКС давлатларида ташқи конъюнктурадан мустақил товарлар, хизматлар ва капитал ҳаракати каналлари шаклланганини қайд этди.
Бу механизмлар ташқи босимларга қарамай тижорат, банк, молиявий ва инвестиция операцияларини амалга ошириш имконини беради.
Путин Россия илгари сурган амалий ташаббусларга ҳам эътибор қаратди. Улар орасида БРИКСнинг тўлов ва ҳисоб-китоб-депозитар инфратузилмасини яратиш, қайта суғурталаш механизмини жорий этиш ва дон биржасини ташкил қилиш бор.
Бу таклифлар аввал ҳам билдирилган, аммо 13 сентябрдаги БРИКС+ йиғилишида Россия президенти уларни яна бир бор қўллаб-қувватлашга чақирди.