https://sputniknews.uz/20261028/uzbekistan-iqtisodiyot-osish-61560241.html
Ўзбекистон иқтисодиёти 8,3 фоизга ўсди: импорт кўпайди, экспорт камайди
Ўзбекистон иқтисодиёти 8,3 фоизга ўсди: импорт кўпайди, экспорт камайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ЯИМ 8,3% ўсиб, 1 755,5 трлн сўмга етди. Шу билан бирга, экспорт 5,5% камайди, импорт 15,7% ошди. Ташқи савдо тақчиллиги $13,7 млрдга етди. 9 ойлик иқтисодий кўрсаткичлар — Sputnik материалида.
2026-10-28T13:44+0500
2026-10-28T13:44+0500
2026-10-28T13:44+0500
яим
миллий статистика қўмитаси
инфляция
иқтисод
ўзбекистон
экспорт
импорт
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1a/55282779_0:66:1106:688_1920x0_80_0_0_9655fa660a575a86490bc280ef8e5215.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1 755,5 трлн сўмга етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодиётнинг реал ўсиши 8,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг 9 ойлик ижтимоий-иқтисодий ҳолатга оид ҳисоботида маълум қилинди.Шу билан бирга, ташқи савдода импорт ўсиши ва экспорт қисқариши кузатилди. Мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд долларга етган бўлса, шундан 25,8 млрд доллари экспорт, 39,6 млрд доллари импорт ҳиссасига тўғри келди.Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт 5,5 фоизга камайди, импорт эса 15,7 фоизга ошди. Натижада ташқи савдода 13,7 млрд долларлик манфий сальдо шаклланди.Умумий экспорт ҳажми камайган бўлса-да, олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспортида ўсиш кузатилган. Хусусан, январь–август ойларида ушбу кўрсаткич 28,7 фоизга ошган.Январь-сентябрь ойларида 1 085,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга кўп.Саноатда машиналар ва ускуналар ишлаб чиқариш 48,9 фоизга, транспорт ускуналари ишлаб чиқариш эса 33,9 фоизга ўсди.Нархлар, савдо ва хизматлар2026 йилнинг тўққиз ойида истеъмол нархлари ўтган йил декабрига нисбатан 4,2 фоизга ошди.Озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,9 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 4,6 фоизга, хизматлар эса 5,6 фоизга қимматлашди.Инфляцияга энг катта таъсирни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турар жой, сув, электр, газ ва бошқа ёқилғи турлари нархларининг ўзгариши кўрсатди. Уларнинг умумий инфляцияга қўшган ҳиссаси 54 фоизни ташкил этди.Хизматлар орасида молиявий хизматлар 22 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21,4 фоизга, савдо хизматлари 17,4 фоизга ўсди.Шунингдек, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 621,1 мингтага етди. Йилнинг дастлабки тўққиз ойида 68,5 мингта янги корхона ва ташкилот ташкил этилди.
https://sputniknews.uz/20260908/uzbekistan-yaim-dinamika-60293511.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1a/55282779_62:0:1045:737_1920x0_80_0_0_4d852fa367458da91508bf7d24a76d73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
яим, миллий статистика қўмитаси , инфляция, иқтисод, ўзбекистон, экспорт, импорт, савдо
яим, миллий статистика қўмитаси , инфляция, иқтисод, ўзбекистон, экспорт, импорт, савдо
Ўзбекистон иқтисодиёти 8,3 фоизга ўсди: импорт кўпайди, экспорт камайди
2026 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,3 фоизга ўсди. Импорт 15,7 фоизга кўпайди, экспорт эса 5,5 фоизга камайди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 1 755,5 трлн сўмга етди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан иқтисодиётнинг реал ўсиши 8,3 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасининг 9 ойлик ижтимоий-иқтисодий ҳолатга оид ҳисоботида
маълум қилинди.
Шу билан бирга, ташқи савдода импорт ўсиши ва экспорт қисқариши кузатилди. Мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 65,4 млрд долларга етган бўлса, шундан 25,8 млрд доллари экспорт, 39,6 млрд доллари импорт ҳиссасига тўғри келди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт 5,5 фоизга камайди, импорт эса 15,7 фоизга ошди. Натижада ташқи савдода 13,7 млрд долларлик манфий сальдо шаклланди.
Умумий экспорт ҳажми камайган бўлса-да, олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспортида ўсиш кузатилган. Хусусан, январь–август ойларида ушбу кўрсаткич 28,7 фоизга ошган.
Ҳисоботга кўра, ЯИМ ўсишига энг катта ҳиссани хизматлар соҳаси қўшди.
Январь-сентябрь ойларида 1 085,7 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,1 фоизга кўп.
Саноатда машиналар ва ускуналар ишлаб чиқариш 48,9 фоизга, транспорт ускуналари ишлаб чиқариш эса 33,9 фоизга ўсди.
Нархлар, савдо ва хизматлар
2026 йилнинг тўққиз ойида истеъмол нархлари ўтган йил декабрига нисбатан 4,2 фоизга ошди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,9 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 4,6 фоизга, хизматлар эса 5,6 фоизга қимматлашди.
Инфляцияга энг катта таъсирни озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турар жой, сув, электр, газ ва бошқа ёқилғи турлари нархларининг ўзгариши кўрсатди. Уларнинг умумий инфляцияга қўшган ҳиссаси 54 фоизни ташкил этди.
Чакана савдо товар айланмаси 432,2 трлн сўмга етиб, 19,7 фоизга ўсди. Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми эса 1 003,2 трлн сўмни ташкил этиб, 16,7 фоизга кўпайди.
Хизматлар орасида молиявий хизматлар 22 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21,4 фоизга, савдо хизматлари 17,4 фоизга ўсди.
Шунингдек, 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 621,1 мингтага етди. Йилнинг дастлабки тўққиз ойида 68,5 мингта янги корхона ва ташкилот ташкил этилди.