Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ беш йилда 2,2 баравардан зиёд ошди — беш йиллик динамика

Oбуна бўлиш
2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ қарийб 28 млн сўмга етди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 27 млн 950,1 минг сўмни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,6 фоизга кўп.
Беш йиллик динамика аҳоли жон бошига ЯИМнинг жорий нархларда барқарор ўсиб борганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг биринчи ярми билан таққослаганда унинг сўмдаги ҳажми 2,2 баравардан кўпроқ ошган.
Шу билан бирга, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистон ЯИМнинг умумий ҳажми жорий нархларда 1 072,7 трлн сўмни ташкил этди. Иқтисодиёт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 8,5 фоизга ўсди.
Аҳоли жон бошига ЯИМнинг 2022–2026 йиллардаги ўзгариши — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0