Ўзбекистонлик ёш боксчилар ЖЧда биринчи ўринни эгаллади

© Федерация бокса УзбекистанаНа ЧМ по боксу Узбекистан стал вторым в общем зачете с 4 золотыми медалями
На ЧМ по боксу Узбекистан стал вторым в общем зачете с 4 золотыми медалями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёш боксчилари Будвадаги жаҳон чемпионатида йигитлар ўртасида биринчи, умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Черногориянинг Будва шаҳрида ўтказилган бокс бўйича 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, жаҳон биринчилигида етакчи бўлди. Иккинчи ўринни Россия (2 та олтин, 2 та кумуш), учинчи ўринни эса Ирландия (1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза) эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоасидан Суҳроб Раҳматуллаев (75 кг), Асадбек Султонбоев (90 кг) ва Ислом Салихов (+90 кг) жаҳон чемпиони бўлди.
Сардорбек Баҳромхўжаев (85 кг) кумуш, Зулфиқор Адҳамжонов (70 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан бешинчи ўринни эгаллади.
Назокат Мардонова (51 кг) жаҳон чемпиони бўлди. Мафтуна Янгиева (70 кг) кумуш, Мухтасар Алиева (48 кг) эса бронза медалини қўлга киритди.
Қизлар ўртасидаги умумжамоа ҳисобида Россия биринчи, АҚШ иккинчи ва Хитой учинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатини 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза — жами 8 та медаль билан якунлади. Мамлакат умумий медаллар ҳисобида Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
16–27 октябрь кунлари бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 69 та миллий федерациядан 474 нафар боксчи иштирок этди. Мусобақада 20 та вазн тоифасида медаллар учун баҳслар ўтказилди.
IBA PRO 20 Набережные Челны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2026
Ўзбекистонлик боксчилар Россияда муваффақият қозонди
Янгиликлар лентаси
0