Сув омборлари атрофида туризмга имтиёз берилди: солиқлар икки баравар камаяди

© Sputnik / Бахром ХатамовЯккатут — тихий рай у берегов Чарвака
Яккатут — тихий рай у берегов Чарвака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда яна 25 та сув омборида туризмни ривожлантириш имконияти бор. Соҳадаги тадбиркорларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистонда сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда туризм хизматларини ташкил этган тадбиркорларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади. Бу президентнинг 27 октябрда имзоланган тегишли қарорида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2029 йил 1 октябрга қадар мазкур соҳада фаолият юритувчи юридик шахслар учун ер ва мол-мулк солиқлари белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи миқдорида қўлланади.
Шунингдек, тадбиркорларга сувда фойдаланиш учун мўлжалланган GPS қурилмалари, қутқарув ва хавфсизлик анжомлари ҳамда замонавий санитария-гигиена шохобчаларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кунга кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Яна 25 та сув омборида туризм ривожлантирилиши мумкин
Аввалроқ президентга тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги 56 та сув омборининг ҳозирча фақат бештасида туризм хизматлари ташкил этилган. Яна 25 та сув омборида бу соҳани ривожлантириш имконияти мавжуд.
Мазкур ҳудудларда туризмни кенгайтириш орқали инвестициялар жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш кўзда тутилмоқда.
Бироқ туризм объектларини ташкил этишда хавфсизлик ва экология талабларига риоя қилиш мажбурий бўлади.
Хусусан, тадбиркорлар дам олувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун объектларни тегишли воситалар билан жиҳозлаши, мустақил қутқарув хизматини ташкил этиши ёки профессионал қутқарув тузилмалари билан шартнома тузиши шарт.
Шунингдек, кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя қилиниши керак.
Экологик талабларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Туризм объектлари ички канализация тармоқлари ва маҳаллий оқова сувларни тозалаш иншоотлари билан таъминланиши, оқова сувларни сув омборларига ташлашга йўл қўйилмаслиги лозим.
Пещера Хатак в Сурхандарьинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Ўзбекистон ғорлари янги сайёҳлик йўналишларига айланади
Янгиликлар лентаси
0