https://sputniknews.uz/20261005/ozbekiston-gorlar-60969487.html
Ўзбекистон ғорлари янги сайёҳлик йўналишларига айланади
Ўзбекистон ғорлари янги сайёҳлик йўналишларига айланади
Sputnik Ўзбекистон
Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ғор туризмини ривожлантириш бўйича тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилади. Ҳукумат туристик салоҳияти юқори бўлган 10 та объект рўйхатини тасдиқлади. Уларда саёҳат йўналишлари, хавфсизлик тизими ва туристик инфратузилма яратилади.
2026-10-05T14:01+0500
2026-10-05T14:01+0500
2026-10-05T14:01+0500
туризм
ўзбекистон
спелеотуризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1d/25747246_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5024da3c33b77aafc83b76098f9e8fe9.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида ғор туризмини ривожлантириш бўйича синов тадбирлари амалга оширилади. Ҳукуматнинг спелотуризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.2026-2028 йилларда танланган объектларда босқичма-босқич замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш режалаштирилган.Рўйхатга 10 манзил киритилган:Бунда маданий мерос объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари тегишли рухсатномалар билан ҳамда Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳудудида ишлар белгиланган экологик чекловларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.Туризм қўмитаси 2026 йил якунига қадар объектларнинг туризм салоҳиятига оид медиа маҳсулотларни тайёрлаб, Ягона миллий туризм платформасига жойлаштириши лозим. 2027 йилдан бошлаб халқаро илмий экспедициялар ўтказиш, шунингдек, сайёҳлар учун энг жозибадор объектлар маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган.2026-2027 йилларда хусусий инвестицияларни жалб қилиш чоралари кўрилади. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция форумлари, тақдимотлар ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.2027-2028 йилларда тегишли ҳудудлар ҳокимликлари томонидан муҳандислик, коммуникация ва туризм инфратузилмаси, жумладан, дам олиш масканлари ва санитария-гигиена пунктлари ташкил этилиши керак. Шунингдек, оилавий меҳмон уйларини ташкил этишда аҳолини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.Сайёҳлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди. Уч ой муддатда объектларга ташриф буюришда хавфсизликни таъминлаш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши керак. 2027 йилдан бошлаб йилига икки марта ўқув-амалий тренинглар ўтказилади.Спелеотуризмни халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида 2027 йилнинг май-июнь ойларида хорижий эксперт ва тадқиқотчилар иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб халқаро грантларни жалб қилган ҳолда ҳар йили спелеология, геология, гидрология ва биоспелеология соҳаларида тадқиқотлар олиб борилади.Бундан ташқари, хорижий телеканаллар учун ҳужжатли фильмлар яратиш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги медиаматериалларни мунтазам намойиш этиш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260927/uzbekistan-turistlar-oqim-etakchi-60771326.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/1d/25747246_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_414b0b5633a2566e489617ec73ab2886.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, ўзбекистон, спелеотуризм
туризм, ўзбекистон, спелеотуризм
Ўзбекистон ғорлари янги сайёҳлик йўналишларига айланади
Ҳукумат туристик салоҳияти юқори бўлган 10 та объект рўйхатини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида ғор туризмини ривожлантириш бўйича синов тадбирлари амалга оширилади. Ҳукуматнинг спелотуризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори
қабул қилинди. 2026-2028 йилларда танланган объектларда босқичма-босқич замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш режалаштирилган.
Рўйхатга 10 манзил киритилган:
Бунда маданий мерос объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари тегишли рухсатномалар билан ҳамда Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳудудида ишлар белгиланган экологик чекловларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Туризм қўмитаси 2026 йил якунига қадар объектларнинг туризм салоҳиятига оид медиа маҳсулотларни тайёрлаб, Ягона миллий туризм платформасига жойлаштириши лозим. 2027 йилдан бошлаб халқаро илмий экспедициялар ўтказиш, шунингдек, сайёҳлар учун энг жозибадор объектлар маълумотлар базасини яратиш режалаштирилган.
2026-2027 йилларда хусусий инвестицияларни жалб қилиш чоралари кўрилади. 2027 йилдан бошлаб ҳар йили маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида инвестиция форумлари, тақдимотлар ва ишбилармонлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
2027-2028 йилларда тегишли ҳудудлар ҳокимликлари томонидан муҳандислик, коммуникация ва туризм инфратузилмаси, жумладан, дам олиш масканлари ва санитария-гигиена пунктлари ташкил этилиши керак. Шунингдек, оилавий меҳмон уйларини ташкил этишда аҳолини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Сайёҳлар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди. Уч ой муддатда объектларга ташриф буюришда хавфсизликни таъминлаш тартибини белгиловчи меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши керак. 2027 йилдан бошлаб йилига икки марта ўқув-амалий тренинглар ўтказилади.
Спелеотуризмни халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида 2027 йилнинг май-июнь ойларида хорижий эксперт ва тадқиқотчилар иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2027 йилдан бошлаб халқаро грантларни жалб қилган ҳолда ҳар йили спелеология, геология, гидрология ва биоспелеология соҳаларида тадқиқотлар олиб борилади.
Бундан ташқари, хорижий телеканаллар учун ҳужжатли фильмлар яратиш ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги медиаматериалларни мунтазам намойиш этиш режалаштирилган.