Ўзбекистон туристлар оқими ўсиши бўйича дунёдаги етакчи йўналишлар қаторига кирди

© Sputnik / Бахром Хатамов Туристической жизнь Бухары
Туристической жизнь Бухары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда халқаро туристлар оқими 2026 йилнинг биринчи ярмида 25 фоизга ошди. Бу UN Tourism ҳисоботида Европа йўналишлари орасидаги энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон 2026 йилнинг биринчи ярмида халқаро туристлар оқими ўсиши бўйича Европа йўналишлари орасида энг юқори натижалардан бирини қайд этди. Бу UN Tourism'нинг сентябрда эълон қилинган World Tourism Barometer ҳисоботида келтирилган.
Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, январь–июнь ойларида мамлакатга туристик мақсадда 6,5 млн дан ортиқ хорижлик келган.
Ўсиш суръати жаҳон кўрсаткичидан анча юқори. UN Tourism ҳисоботига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида халқаро туристлар сони дунё бўйича атиги 0,4 фоизга ошган.
Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам туристлар оқими ўсмоқда. Масалан, Тожикистонда 2026 йилнинг биринчи чорагида хорижий туристлар сони 20,9 фоизга кўпайган. Шу даврда мамлакатга 371 мингдан ортиқ турист ташриф буюрган.
Қозоғистон эса жорий йилнинг биринчи чорагида 3 млн хорижий сайёҳни қабул қилган. Уларнинг энг катта қисми — 1,1 млн киши — Ўзбекистондан келган.
UN Tourism ҳисоботида Молдова ҳам Ўзбекистон каби 25 фоизлик ўсиш кўрсатган. Европа бўйича ўртача ўсиш эса 3 фоизни ташкил қилган.
Жорий йил январь–август ойларида Ўзбекистонга келган хорижий туристлар сони 9,1 млн нафарга етган, туризм хизматлари экспорти эса 4,6 млрд долларни ташкил қилган.
Туристическая Бухара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2026
Ўзбекистонга сайёҳлар оқими ошди: Хитойдан ташрифлар 2,3 баробар кўпайди
Янгиликлар лентаси
0