https://sputniknews.uz/20261028/south-korea-ukraina-kelishmovchilik-61556320.html
АҚШ, Польша ва энди Корея: Зеленский Украинага ёрдам қилган яна кимлар билан келишолмаяпти
АҚШ, Польша ва энди Корея: Зеленский Украинага ёрдам қилган яна кимлар билан келишолмаяпти
Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея Украина билан можаро ортидан элчисини ва саккиз нафар дипломатини чақириб олди. Трамп ва Зеленский ўртасидаги зиддият, Польша, Словакия, Бельгия ва бошқа давлатлар билан келишмовчиликлар — Sputnik шарҳида.
2026-10-28T11:44+0500
2026-10-28T11:44+0500
2026-10-28T12:03+0500
владимир зеленский
дунё янгиликлари
жанубий корея
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
ақш
польша
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61555119_0:89:3072:1817_1920x0_80_0_0_fd126cfaffcb4a0964c3233aecb7b6e3.jpg
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Жанубий Корея Украинадаги элчиси ва саккиз нафар дипломатик ходимини чақириб олди. Бунга Киев билан икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилиши юзасидан келиб чиққан можаро сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Можаро Зеленскийнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асир Жанубий Кореяга топширилганини ошкор қилишидан бошланган. Сеул томонлар мазкур маълумотни сир сақлашга келишганини билдирди. Бироқ Зеленский маъмурияти бундай келишув бўлмаганини маълум қилди.Бу Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мённинг кескин норозилигига сабаб бўлди.У Украина бу ҳолатни тан олмаса ва расман узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини огоҳлантирди.8 октябрда Сеул Киевдаги элчисини чақириб олишга қарор қилди. 27 октябрда эса ташқи ишлар вазири Чо Хён Украинадан яна саккиз нафар дипломатик ходим чақириб олинганини билдирди.Вазир вазият янада кескинлашса, икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилиши ҳам мумкинлигини истисно этмади.АҚШ ва Польша билан келишмовчиликларОктябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадан Россиянинг нефтьни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатишни талаб қилди. Зеленский эса бундай ҳаракатлар Россиянинг Украина энергетика объектларига ҳужумлари тўхтатилиши билан боғлиқ бўлиши кераклигини билдирди.Трамп Зеленскийни танқид қилиб, Украинага янги президент кераклиги ҳақида ҳам баёнот берди. Вашингтоннинг Россия ёнилғисига нисбатан айрим санкцияларни вақтинча юмшатиши ҳам Киевнинг норозилигига сабаб бўлди.Польша билан муносабатлардаги зиддият эса тарихий масалалар туфайли юзага келди. Жорий йил июнда президент Кароль Навроцкий Зеленскийни Польшанинг олий давлат мукофоти — Оқ бургут орденидан маҳрум қилди.Бунга Зеленскийнинг Украина ҳарбий бўлинмаларидан бирига "Украина исёнчилари армияси* қаҳрамонлари" номини бериши сабаб бўлган. Польшада ушбу ташкилот Иккинчи жаҳон уруши даврида поляк тинч аҳолисига қарши оммавий қатлиомлар учун жавобгар деб ҳисобланади.Бошқа мамлакатлар қандай қарорлар қабул қилди?Чехия. Бош вазир Андрей Бабиш ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам учун давлат бюджетидан маблағ ажратишни тўхтатди. Прага НАТОнинг 70 миллиард евролик ёрдам дастурида ҳам молиявий иштирок этмаслигини билдирди. Бироқ Чехия бошқа давлатлар маблағи ҳисобидан артиллерия снарядларини етказиб бериш ташаббусини мувофиқлаштиришда давом этмоқда.Словакия. Роберт Фицо ҳукумати 2023 йилдаёқ Украинага давлат захираларидан қурол етказиб беришни тўхтатган. Братислава Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштирувчи Европа дастурларида ҳам иштирок этмаслигини билдирган. Шу йил октябрда Словакия Россия билан ҳукуматлараро иқтисодий маслаҳатлашувларни қайта тиклашга қарор қилди.Болгария. Жорий йил июнида бош вазир Румен Радев ҳукумати Украинага армия захираларидан қурол етказиб беришни тўхтатди. София бунга мавжуд захираларнинг камайганини сабаб қилиб кўрсатди. Бироқ ҳарбий техникаларни таъмирлаш каби ҳамкорлик имкониятлари сақланиб қолган.Венгрия. Виктор Орбан ҳукумати даврида Будапешт ва Киев ўртасида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши, Россия нефти транзити ва санкциялар бўйича жиддий келишмовчиликлар бўлган. Апрелда ҳокимиятга келган Петер Мадьяр муносабатларни яхшилашга киришди, бироқ Венгрия Украинага қурол бермаслиги ва ўз ҳудуди орқали қурол транзитига рухсат этмаслиги ҳақида билдирди.Грузия. Тбилиси ва Киев ўртасидаги муносабатлар ҳам Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслик ва бошқа сиёсий келишмовчиликлар туфайли ёмонлашган. Томонлар дипломатларни чақириб олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш чораларини қўллаган. 2026 йилда эса икки мамлакат ҳукуматлари муносабатларни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди.*Россияда террористик деб топилган ва тақиқланган
https://sputniknews.uz/20261008/janubiy-koreya-ukrainadagi-elchisini-chaqirib-oldi-61045033.html
польша
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/1c/61555119_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_2338786cf6d06ce2cb398bd5ecb045e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир зеленский, дунё янгиликлари, жанубий корея, дунёда, ақш, польша, украина
владимир зеленский, дунё янгиликлари, жанубий корея, дунёда, ақш, польша, украина
АҚШ, Польша ва энди Корея: Зеленский Украинага ёрдам қилган яна кимлар билан келишолмаяпти
11:44 28.10.2026 (янгиланди: 12:03 28.10.2026) Жанубий Корея президенти Зеленский маъмурияти уни "ёлғончига чиқаргани"ни билдирди. Сеул Киевдан дипломатларини чақириб олди. АҚШ ва Польша билан ҳам зиддиятлар бор.
ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Жанубий Корея Украинадаги элчиси ва саккиз нафар дипломатик ходимини чақириб олди. Бунга Киев билан икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилиши юзасидан келиб чиққан можаро сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Можаро Зеленскийнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асир Жанубий Кореяга топширилганини ошкор қилишидан бошланган. Сеул томонлар мазкур маълумотни сир сақлашга келишганини билдирди. Бироқ Зеленский маъмурияти бундай келишув бўлмаганини маълум қилди.
Бу Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мённинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
"Биз ўз норозилигимизни имкон қадар мулойим тарзда билдирдик, аммо улар ҳеч қандай келишув бўлмаганини айтиб, бошқа давлат раҳбарини ёлғончига чиқаришди", — деди Ли Чжэ Мён 2 октябрда.
У Украина бу ҳолатни тан олмаса ва расман узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини огоҳлантирди.
8 октябрда Сеул Киевдаги элчисини чақириб олишга қарор қилди. 27 октябрда эса ташқи ишлар вазири Чо Хён Украинадан яна саккиз нафар дипломатик ходим чақириб олинганини билдирди.
Вазир вазият янада кескинлашса, икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилиши ҳам мумкинлигини истисно этмади.
АҚШ ва Польша билан келишмовчиликлар
Октябрда АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадан Россиянинг нефтьни қайта ишлаш заводларига зарбаларни тўхтатишни талаб қилди. Зеленский эса бундай ҳаракатлар Россиянинг Украина энергетика объектларига ҳужумлари тўхтатилиши билан боғлиқ бўлиши кераклигини билдирди.
Трамп Зеленскийни танқид қилиб, Украинага янги президент кераклиги ҳақида ҳам баёнот берди. Вашингтоннинг Россия ёнилғисига нисбатан айрим санкцияларни вақтинча юмшатиши ҳам Киевнинг норозилигига сабаб бўлди.
Польша билан муносабатлардаги зиддият эса тарихий масалалар туфайли юзага келди. Жорий йил июнда президент Кароль Навроцкий Зеленскийни Польшанинг олий давлат мукофоти — Оқ бургут орденидан маҳрум қилди.
Бунга Зеленскийнинг Украина ҳарбий бўлинмаларидан бирига "Украина исёнчилари армияси* қаҳрамонлари" номини бериши сабаб бўлган. Польшада ушбу ташкилот Иккинчи жаҳон уруши даврида поляк тинч аҳолисига қарши оммавий қатлиомлар учун жавобгар деб ҳисобланади.
Бошқа мамлакатлар қандай қарорлар қабул қилди?
Чехия. Бош вазир Андрей Бабиш ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам учун давлат бюджетидан маблағ ажратишни тўхтатди. Прага НАТОнинг 70 миллиард евролик ёрдам дастурида ҳам молиявий иштирок этмаслигини билдирди. Бироқ Чехия бошқа давлатлар маблағи ҳисобидан артиллерия снарядларини етказиб бериш ташаббусини мувофиқлаштиришда давом этмоқда.
Словакия. Роберт Фицо ҳукумати 2023 йилдаёқ Украинага давлат захираларидан қурол етказиб беришни тўхтатган. Братислава Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштирувчи Европа дастурларида ҳам иштирок этмаслигини билдирган. Шу йил октябрда Словакия Россия билан ҳукуматлараро иқтисодий маслаҳатлашувларни қайта тиклашга қарор қилди.
Болгария. Жорий йил июнида бош вазир Румен Радев ҳукумати Украинага армия захираларидан қурол етказиб беришни тўхтатди. София бунга мавжуд захираларнинг камайганини сабаб қилиб кўрсатди. Бироқ ҳарбий техникаларни таъмирлаш каби ҳамкорлик имкониятлари сақланиб қолган.
Венгрия. Виктор Орбан ҳукумати даврида Будапешт ва Киев ўртасида Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши, Россия нефти транзити ва санкциялар бўйича жиддий келишмовчиликлар бўлган. Апрелда ҳокимиятга келган Петер Мадьяр муносабатларни яхшилашга киришди, бироқ Венгрия Украинага қурол бермаслиги ва ўз ҳудуди орқали қурол транзитига рухсат этмаслиги ҳақида билдирди.
Грузия. Тбилиси ва Киев ўртасидаги муносабатлар ҳам Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслик ва бошқа сиёсий келишмовчиликлар туфайли ёмонлашган. Томонлар дипломатларни чақириб олиш ва мамлакатдан чиқариб юбориш чораларини қўллаган. 2026 йилда эса икки мамлакат ҳукуматлари муносабатларни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди.
*Россияда террористик деб топилган ва тақиқланган