Жанубий Корея Украинадаги элчисини чақириб олди

© Sputnik / Рамиль СитдиковФлаг Республики Корея в Сеуле.
Флаг Республики Корея в Сеуле. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2026
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея ҳарбий асирлар ҳақидаги махфий маълумотларнинг ошкор этилиши билан боғлиқ жанжал туфайли Украинадаги элчисини чақириб олди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Жанубий Корея ҳарбий асирлар ҳақидаги махфий маълумотларнинг ошкор этилиши билан боғлиқ жанжал туфайли Украинадаги элчисини чақириб олди.

"Ҳукумат Украинадаги элчини чақириб олишга қарор қилди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Владимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаб, Шимолий Кореядан икки ҳарбий асир Сеулга топширилганини эълон қилди. Шундан сўнг Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён Киевни келишувларни бузишда ва махфий маълумотларни ошкор қилишда айблади. Агар Украина узр сўрамаса, у қўшимча чоралар кўришга ваъда берди.
Сешанба куни Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Те Ёл Киев расмийларидан тегишли ҳисоботларни олганини, аммо улар "Сеул кутган даражага етмаганини" айтди.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги вакили Георгий Тихийнинг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги тушунмовчилик "махфийлик режимини талқин қилишдаги келишмовчиликлар" туфайли юзага келган.
Президент Южной Кореи Ли Чжэ Мён. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2026
Зеленский махфий маълумотни ошкор қилди: Жанубий Корея ёлғонда айблади ва узр талаб қилди
Янгиликлар лентаси
0